Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:07

Тожикистон Роғун ГЭСи тўғонини қуришга киришди


Ўзбекистон Роғун ГЭСи лойиҳаси Амударë қуйи оқимида жойлашган ҳудудлар учун ҳам экологик¸ ҳам иқтисодий фалокат келтириб чиқаришини таъкидлаб келади.
Ўзбекистон Роғун ГЭСи лойиҳаси Амударë қуйи оқимида жойлашган ҳудудлар учун ҳам экологик¸ ҳам иқтисодий фалокат келтириб чиқаришини таъкидлаб келади.

Тожикистон ҳукумати Вахш дарёсида Роғун ГЭСининг 335 метрлик тўғонини қуришга киришган. Тожикистон ҳукумати Роғун ГЭСининг биринчи иккита агрегатини 2019 йилгача қуриб битказишни режаламоқда. ГЭСнинг 13 миллиард куб метр ҳажмли сув омборини эса Душанбе ҳукумати Орол денгизи атрофида жойлашган давлатлар билан келишув бўйича белгиланган квота доирасида тўлдиришини билдирмоқда.

29 октябрь куни тўғон қурилишини бошлаш расмий маросимида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон қатнашди.

Пойтахт Душанбедан 110 километр узоқликда жойлашган Роғун ГЭСи, жаноб Раҳмоннинг таъкидича, олти агрегатдан иборат, ишлаб чиқариш қуввати эса 3600 мегаватт электр энергияга эга минтақада энг йирик станция бўлади.

“Баландлиги 335 метр бӯлган Роғун ГЭСи тӯғони дунёдаги энг баланд тош-ер тӯғони бӯлиб, 3600 мегаватт (17 миллиард киловатт-соатдан зиёд) кучга эга гидроэлектростанция минтақадаги энг йирик электр манбаларидан бирига айланади”, - деди Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон.

Жаноб Раҳмоннинг Вахш дарёси оқимини ӯзгартириш маросимида сӯзлаган нутқи Тожикистон президенти маъмуриятининг расмий сайтида илк бор ўзбек тилида ҳам эълон қилинди.

Эмомали Раҳмон бу нутқида жумладан шундай дейди:

"Марказий Осиёнинг биродар халқларига мурожаат қилар эканман, тожик халқи узоқ асрлар давомида ӯз қӯшнилари билан тинчлик, хотиржамлик, ӯзаро тушуниш ва ҳамкорлик фазосида яшаб келганлигини таъкидлайман. Биз аждодларимизнинг бу эзгу анъанасини давом эттирган ҳолда ӯз қӯшниларимизни ҳеч қачон ва ҳеч қандай шароитда сувсиз қолдирмаслигимизни юксак масъулият билан айта оламан. Бугун биз минтақа мамлакатлари, жумладан, дӯст ва биродар Ӯзбекистон билан ӯзаро фойдали йӯналишлар, айниқса, сув, энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда яхши қӯшнилик муносабатларини йӯлга қӯйдик, ҳамда икки томонлама муносабатларнинг барча муҳим масалалари ӯзаро тушуниш, халқларимиз манфаатлари йӯлида ӯз ечимини топишига ишончимиз комил", дейди Эмомали Раҳмон.

Италиянинг “Салини Импреджило” компанияси тендерда ғолиб чиқиб, гидроэлектростанция тӯғони қурилиши ишларини бошлаб юборган.

Тожикистон ҳукумати сув омборининг ҳажми 13 миллиард куб метрга тенг Роғун ГЭСининг биринчи иккита агрегатини 2019 йилгача қуриб битказишни режаламоқда.

“Роғун ГЭСи биринчи навбати, яъни унинг биринчи агрегати 2018 йилнинг охиригача, иккинчи агрегати 2019 йилнинг апрел ойигача ишга туширилиб, ишлаб чиқарилаётган электроэнергия мамлакат ягона энергетик тизимига узатилади. Яъни 2018 йилнинг декабрида гидроэлектростанция электроэнергия ишлаб чиқара бошлайди ва “Роғун” электри Тожикистоннинг ҳар бир оиласига узатилади”, - деди Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон.

Ислом Каримов Роғун омборини сувга тўлдириш жараёнида дарёнинг қуйи минтақаларида жойлашган мамлакатлар сувсиз қолиши мумкинлиги борасида ҳавотир билдириб келган.
Ислом Каримов Роғун омборини сувга тўлдириш жараёнида дарёнинг қуйи минтақаларида жойлашган мамлакатлар сувсиз қолиши мумкинлиги борасида ҳавотир билдириб келган.

Ўзбекистон ҳукумати йиллардан бери Тожикистондаги Вахш дарёсида йирик тўғон қурилишига кескин қаршилик кўрсатиб, Роғун ГЭСи лойиҳаси Амударë қуйи оқимида жойлашган ҳудудлар учун ҳам экологик¸ ҳам иқтисодий фалокат келтириб чиқаришини таъкидлаб келади.

Жумладан Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримов ҳаётлиги пайти қилган чиқишларида Роғун омборини сувга тўлдириш жараёнида дарёнинг қуйи минтақаларида жойлашган мамлакатлар аҳолиси сувсиз қолиши мумкинлиги борасида хавотир билдириб келган.

Тожикистон расмийлари эса Роғун ГЭСи қурилиши мамлакатни энергетик мустақиллигини таъминлаш учун зарурлигини урғулашади.
Тожикистон расмийлари эса Роғун ГЭСи қурилиши мамлакатни энергетик мустақиллигини таъминлаш учун зарурлигини урғулашади.

Бу иддаоларни муттасил рад этиб келаётган Тожикистон расмийлари эса Роғун ГЭСи қурилиши мамлакатни энергетик мустақиллигини таъминлаш учун зарурлигини урғулашади.

ГЭС омборидаги сувни эса Душанбе ҳукумати Орол денгизи атрофида жойлашган давлатлар билан келишув бўйича белгиланган квота доирасида тўлдиришини билдирмоқда.

Кузатувчилар Ўзбекистон президенти Ислом Каримов вафотидан сўнг Тошкент ва Душанбе алоқаларида илиқлик кузатила бошлаганини айтишади.

Ўтган ой оҳирида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўртасидаги учрашувда "сув-энергетика ва транспорт логистика соҳалари, шунингдек фуқароларнинг ўзаро борди-келдиси билан боғлиқ масалалар фаол ва конструктив ҳамкорлик талаб қиладиган масалалар" муҳокама қилинганди.

XS
SM
MD
LG