Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:42

Душанбедаги дарёдан фоҳишаларнинг жасад парчалари топилди


Тожикистон пойтахтидан оқиб ўтувчи Варзоб дарёси қирғоқларидан 21 июлдан 29 июлгачадушанбеликлар айрим аъзолари чопиб олинган икки аёл жасадини топганлар.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот марказининг 1 август куни маълум қилишича, ўлдирилган аёлларнинг аъзолари Қаҳҳоров ва Мушфиқий кўчалари орасидан топилган.

Қаҳҳоров кўчасидаги уйлардан бирида истиқомат қилувчи душанбеликка кўра, 28 июль куни тушдан сўнг халқ тилида Душанбинка деб аталадиган дарё суви бирдан кўтарилган, ўша пайтда унда етти бола ва бир жуфт ёш чўмилаётган бўлган. Улар дарё ўртасидаги катта тошларга чиқиб олганлар, буни кўрган одамлар эса қутқарувчиларни чақирганлар.

“Жуда кўп машина келди, тез ёрдам, МЧСчилар, милиция. Болаларни сувдан чиқариб олаётган пайтларида бир қизнинг парчаланган жасадини топишди. У қиз 10 кунча аввал йўқолиб қолганини айтишди. Бундан бир неча кун олдин кўприк остидан қизларнинг қўл-оёқлари топилганди. Адашмасам, 28 июль куни бошсиз тана оқиб келди”, дейди воқеа гувоҳларидан бири.

ИИВ маълумотига кўра, бу воқеадан сўнг ички ишлар идоралари ва Бош прокуратуранинг терговчиларидан иборат тезкор-қидирув гуруҳ тузилган.

Қидирув ишлари натижасида аёлларни ўлдирганликда гумонланиб уч киши - Восеъ туманидан бўлган 25 ёшли, Варзоб туманидан бўлган 23 ёшли ва Душанбе шаҳридан бўлган 26 ёшли йигитлар ушланган.

“21 июль куни мазкур йигитлар цирк атрофида Душанбе шаҳридан бўлган 25 ёшли қиз билан танишиб, интим хизмат кўрсатиш учун Н. Қорабоев кўчасидаги ўз квартирасига олиб келишади. Тўланадиган пул устида чиққан жанжалдан кейин улар аёлни аёвсизлик билан ўлдиришади. Кейин эса аёлнинг тана аъзоларини ажратиб, полиэтилен халталарга солиб, дарёга ташлаб юборишади”, дейилади ИИВ матбуот маркази хабарида.

Бу воқеадан бир ҳафта ўтар-ўтмас бу шахслар шу каби жиноятни такрорлаганлар. Тартиб посбонларига кўра, 27 июлга ўтар кечаси соат 3 ларда гумонланувчилар 23 ёшли бир қиз билан танишиб, юқорида зикр этилган квартирага олиб келишади. Унга ҳам пул бермаслик мақсадида бўғиб ўлдириб, танасини майдалаб, дарёга ташлашади.

Озодлик тожик хизмати Ички ишлар вазирлигидаги манбаси ўлдирилган аёллар “тунги капалаклар” бўлганини маълум қилган.

Манбага кўра, ҳозирда гумонланувчиларга нисбатан Тожикистон Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қотиллик) бўйича жиноий иш қўзғатилган, тергов ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG