Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:24

Тошкентда қулаган дарахт икки аёлни босиб қолди


Тошкентда қулаган дарахт икки аёлни босиб қолди
Тошкентда қулаган дарахт икки аёлни босиб қолди

18 июнь соат 18:30да Тошкент шаҳри Яккасарой туманида бир дарахтнинг қулаши оқибатида бир кекса аёл ўлди ва яна бир кекса аёл оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.

Мустақил журналист Бобомурод Абдулланинг Озодликка айтишича, ҳодиса унинг кўз ўнгида, Усмон Носир ва Муқимий кўчалари кесишмасидаги автобус бекати ёнида юз берди.

У ўз енгил автомобилни қўйиб, "ёнидан бир қадам қўйишим билан машинамнинг устига катта дарахт ўзидан-ўзи қулаб тушди," дейди.

"Ўзидан-ўзи, ичи чириган пўкак дарахт экан. Катта қийшиқ ўсган. Ўзининг оғирлигини кўтара олмай қулаб тушди. Менинг машинам йўлнинг чеккасига қўйилганди. Йўлни, ариқдан буёғида тротуар бўладию, тротуарда кетаётган иккита ёши катта, кекса аёлни босиб қолди," дея ҳикоя қилди Бобомурод Абдулла.

Дарахт енгил автомобиль устига қулаган
Дарахт енгил автомобиль устига қулаган

Унинг айтишича, атрофдаги одамлар "боши ёрилиб, оёғи шикастланган" бир аёлни дарахт тагидан чиқариб олганлар, йўлдан ўтаётган ҳайдовчилар эса уни шифохонага етказган.

Тирик қолган аёл 16-шаҳар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган.

"Иккинчи аёлни олиб чиқа олишмади, чунки дарахт устига тушиб, умуртқаси синиб ўша жойда жон берди бечора, раҳматли," деди Озодлик билан суҳбатлашган журналист.

Бобомурод Абдулла тез ёрдам машинаси ҳодисадан 20 дақиқа ўтиб етиб келганини айтди.

"Кейинчалик маълум бўлишича, онахонлар шу бекат яқинида жойлашган Тошкент текстиль комбинатига қарашли касалхонада даволанаётган беморлар экан. Бугун улар кўча айлангани чиқишган экан," дея билдирди Бобомурод Абдулла.

Тасодиф туфайли омон қолганини айтган журналист расмийларни "ободонлаштириш" баҳонасида "чириган дарахтлар қолиб, бақувват, ичи чиримаган мебелга яроқлиларини" кесиб ташлашда айблади.

"У ерда худди шунақа қийшиқ ўсган дарахт турибди. Кеча мен айтувдим: мана қийшиқ ўсган, ичи пўкак дарахтлар қолади-да, мана бу ободонлаштириш деган идорадагилар тўғри ўсган, бақувват, ичи чиримаган, мебелга яроқлиларини кесади. Пўкаклари қолади, мана одамлар устига тушиб ётибди," дейди Бобомурод Абдулла.

18 июнь куни кечга томон Усмон Носир кўчасида яна бир дарахт, номаълум сабабларга кўра, қулаган.

Ҳодисада ҳеч ким зиён кўрмаган.

Журналист Бобомурод Абдулла билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:26 0:00

XS
SM
MD
LG