Линклар

Туркия ҳукумати зўрлашни авф қилувчи қонун лойиҳасини қайтариб олди


Қонун лойиҳасига қаршилар бир неча кун давомида мамлакат бўйлаб норозилик чиқишлари уюштирди.

Қонун лойиҳасига қаршилар бир неча кун давомида мамлакат бўйлаб норозилик чиқишлари уюштирди.

Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим кенг кўламли норозилик намойишларига сабаб бўлган вояга етмаганларни зўрлаганларни авф қилишга оид қонун лойиҳасини парламент сўнгги марта овозга қўйишдан олдинқайтариб олди. Мазкур қонун лойиҳаси халқаро майдонда ҳам кескин танқидга учради.

Ҳукмрон Адолат ва тараққиëт партияси тақдим этган вояга етмаган қизни зўрлаган эркакни қизга уйланган тақдирда авф этишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси парламентда сўнгги бор овозга қўйилиш арафасида қайтариб олинди.

22 ноябрь куни мунозарали қонун лойиҳаси қайтариб олинганини эълон қилган Бош вазир Бинали Йилдирим¸ унинг бу масалада муроса топиш¸ мухолиф партияларга ўз таклифларини ишлаб чиқишга вақт бериш учун ортга юборилганини таъкидлади.

Қонун лойиҳасининг пайшанба куни ҳукмрон партия депутатлари кўпчиликни ташкил этган парламент томонидан қабул қилиниши кутилаëтган эди. Бундай эҳтимол олдидан Туркиянинг турли шаҳарлари¸ хусусан¸ Истанбулда минглаб одам кўчаларга чиқиб¸ лойиҳани қайтариб олиш талаби билан норозилик юришлари ўтказди. Аксарияти хотин-қизлар бўлган намойишчилар “Овозимизни ўчирмаймиз! Бўйсунмаймиз! Зўрлашмо қонунийлаштириш мумкин эмас! Бу лойиҳани дарҳол қайтиб олинг!” деган шиорлар билан ҳукмрон партия ҳозирлаган қонунга ўз кескин норозилигини ифода қилди.

Лойиҳа мухолифлари бу қонун лойиҳаси вояга етмаганларни зўрлашни қонунийлаштириш ва бола-келинлар кўпайишига йўл очишини айтмоқда.

БМТ агентликлари бу лойиҳа жинсий тажовуз ва болалар никоҳига қарши курашга жиддий зиëн еткизажагини таъкидлаб¸Туркия ҳукуматини уни тасдиқламасликка чақириб келди.

Қонун лойиҳасини ҳимоя қилишга уринган ҳукумат расмийлари эса¸ ундан мақсад вояга етмаган қизни зўрлагандан сўнг қизнинг ўзи¸ ëки оиласи розилиги билан унга уйланган эркакларни қамоқдан озод қилиш эканини айтмоқда.

Туркия қонунчилигига кўра¸ қизларнинг эрга тегиш ëши 18 деб белгиланганига қарамай¸ вояга етмаганларни эрга бериш мамлакатнинг чекка минтақаларида кенг тарқалган амалиëтдир.

Қонун лойиҳаси парламент муҳокамасига қўйилганидан сўнг партиялараро кескин мунозарага сабаб бўлди.

Лойиҳани ишлаб чиққан ҳукмрон партия депутатлари¸ унинг зўрлаш ва жинсий тажовуз жиноятига қўл урганларни оқлаш эмас¸ балки вояга етмаган қизга унинг ўзи ва оиласи розилиги билан уйланганларни жазодан озод қилишга қаратилганини таъкидламоқда.

Ғарб матбуотига кўра¸ президент Эрдўғоннинг хотини ҳам қонун лойиҳаси мухолифлари сафига қўшилгач¸ у қайта кўриб чиқиш учун қайтариб олинган.

Ғарб матбуотига кўра¸ президент Эрдўғоннинг хотини ҳам қонун лойиҳаси мухолифлари сафига қўшилгач¸ у қайта кўриб чиқиш учун қайтариб олинган.

Мухолифлар эса¸ оилада эркаклар иродаси ҳукмрон бўлган Туркияда вояга етмаган қизнинг ўзини зўрлаган одамга эрга тегмайман дейишга ботина олмаслиги ва шу боис¸ амалда бу қонун зўрлаш ва вояга етмаган қизга уйланишни рағбатлантиришини айтмоқда.

Аммо одатда ҳукуматга ëн босиб келган¸ анъанавий қадриятлар қўриқчиси бўлган хотин-қизлар¸ хусусан¸ президент Эрдўғоннинг хотини бу қонунга қарши чиққанидан сўнг¸ у мағлубиятга маҳкум этилди.

Бу қонун лойиҳаси танқидчилари вояга етмаган қизларни эрга бериш муаммосининг ечими қизларга тенг имкон¸ хусусан¸ ўқиш ва ишлаш имконини бериш эканини айтмоқда.

Мухолифлар¸ фарзандсиз аëлларни “нуқсонли” деб атаган Эрдўғоннинг исломчи партиясини дунëвий Туркияда хотин-қизларни мутеликка даъват қилаëтганликда ҳам айбламоқда.

Бундай рағбат¸ статистик маълумотларнинг кўрсатишича¸ хотин-қизларга нисбатан жисмоний зўравонликнинг кескин кўпайишига асос бўлган. Хусусан¸ 2003-2010 йилларда хотин-қизларга қарши қотиллик 1400 фоизга кўпайган.

Туркия собиқ президентининг хотини Эмине турмушга чиққанида¸ 15 ëшда бўлган.

Туркия собиқ президентининг хотини Эмине турмушга чиққанида¸ 15 ëшда бўлган.

Туркия Адлия вазирлиги келтирган маълумотга кўра¸ 2002 йилдан бери Туркияда 18 га тўлмай фарзандлик бўлган қизлар сони 440,000 ни¸ 15 ëшга тўлмай туриб туққанлар сони эса¸ 15,937 нафарни ташкил этган.

Кейинги 10 йил давомида вояга етмаган қизларга нисбатан жинсий тажовуз уч бараварга ошган ва438,000 вояга етмаган қиз эрга тегишга мажбур бўлган.

Туркияда вояга етмаган қизларни эрга бериш амалиëти кенг тарқалганини¸ мамлакат собиқ президенти Абдуллоҳ Гул тақдирида ҳам кўриш мумкин - Гул 30 ëшида 15 яшар қизга уйланган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG