Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:29

"Қосимохунов Ўзбекистонга топшириш мақсадида ўғирланган"


Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Юсуф Қосимохуновни Ўзбекистонга экстрадиция қилишни тўхтатиш ҳақида қарор чиқарган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Юсуф Қосимохуновни Ўзбекистонга экстрадиция қилишни тўхтатиш ҳақида қарор чиқарган.

Ўзбекистон Россиядан экстрадиция қилинишини хоҳлаётган Юсуф Қосимохунов Москва вилоятида 14 декабр куни бедарак йўқолди. Amnesty international - Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қосимохунов Ўзбекистонга топшириш мақсадида ўғирланган, деган ишончда.


48 ёшли асли андижонлик Юсуф Қосимохунов 2004 йилда Россияда "Ҳизб ут-Таҳрир" диний ташкилотига аъзоликда айбланиб, сал кам саккиз йиллик қамоқ жазосини ўтаб, шу ой озодликка чиққан эди.

Расмий Тошкент Россия ҳукуматидан Қосимохуновни экстрадиция қилишни сўраб келаётган эди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Қосимохунов Ўзбекистонга топиширладиган тақдирда қийноқларга тутилиши мумкинлигидан огоҳлантирган.



Шу йилнинг июл ойида Страсбургдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Юсуф Қосимохуновни Ўзбекистонга экстрадиция қилишни тўхтатиш ҳақида қарор чиқарган.

Москвадаги "Фуқаровий кўмак" инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Светлана Ганнушкинанинг айтишича, қамоқдан озод этилганидан сўнг, Қосимохунов ўтган хафта бошида Москвага келган ва Россия миграция хизматига вақтинча бошпана изловчи мақомини беришни сўраб, ариза топширган.

14 декабр кунидан эса Юсуф Қосимохуновнинг телефони ўчган.

- Ўтган душанба куни қамоқдан озод этилганидан сўнг Қосимохуновга бошпана изловчи мақоми берилишини сўраб, Москвадаги миграция ҳизматига ариза топширганимиздан бир неча кун ўтиб у ғойиб бўлди,- Ганнушкина.

Москвага келган маҳал у ижарага олган Вербилки посёлкасидаги уйи атрофида икки автомобилда шубҳали одамларни кўргани ва ўғирлаб кетилиши хавфидан адвокатларини хабардор қилган.

- Бундан олдин Қосимохунов уни ҳимоя қилган Елена Рябининага, “агар мен Ўзбекистон ҳудудида эканим ҳақида хабар топсангизлар, билингки мени ўғирлашган” деган мазмунда хат ҳам ёзиб қолдирган. Мана ўша ўғирлик амалга ошди,- дейди Светлана Ганнушкина.

Ҳуқуқ фаоллар Юсуф Қосимохунов аллақачон Ўзбекистонга олиб кетилган бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

1964 йилда Андижонда туғилган Қосимохунов 1995 йилдан буён Россияда яшайди. 1999 йилда у Ўзбекистонда конституцион тузумини ағдариш ва "Ҳизб ут-Таҳрир" ҳаракатига аъзоликда айбланган. 2000 йилда Ўзбекистон Қосимохуновни Россиядан экстрадиция қилишни сўраган.

Орадан тўрт йил ўтиб, 2004 йилда у Россиянинг Мурманск шаҳрида тақиқланган "Ҳизб ут-Таҳрир" ташкилотига аъзоликда айбланиб, 8 йилга озодликдан маҳрум этилди.

- Қосимохунов ҳеч қачон “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилоти аъзоси бўлмаганини айтиб келади. У озодликка чиққанидан сўнг ҳамма қатори, тинч яшаш ниятида эди,- дейди "Фуқаровий кўмак" қўмитаси раҳбари Светлана Ганнушкина.

Ушбу ҳодиса Россия Бош вазири ўринбосари Дмитрий Козак Тошкентда Ўзбекистон раҳбарияти билан учрашган ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни Тошкентда кутишаётган кунларга тўғри келди.

- Ўзбекистон билан яқин ҳамкорлик Россияни ўзбек фуқаролари учун қопқон давлатга айлантирди,- дейди Ганнушкина.

Айни пайтда Халқаро Амнистия ташкилоти Москвада йўқолган ўзбек фуқароси Юсуф Қосимохунов тақдирига аниқлик киритишни сўраб, Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастиркин ҳамда Ўзбекистон ички ишлар вазири Баҳодир
Матлубов номига очиқ хат йўллаган.

Ҳозирга қадар ташкилот очиқ хатга жавоб олгани йўқ.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:14 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG