Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:12

Норов Ўзбекистоннинг Белгия қироллиги ва НАТОдаги элчиси бўлди


Владимир Норов Тошкентда Ҳиллари Клинтон билан учрашувда. 2010 йил¸ 2 декабр.
Владимир Норов Тошкентда Ҳиллари Клинтон билан учрашувда. 2010 йил¸ 2 декабр.
Ташқи ишлар вазирининг ғарб билан алоқаларга масъул биринчи ўринбосари Владимир Норов Ўзбекистоннинг Бельгия қироллиги, Европа Иттифоқи ва НАТОдаги элчиси этиб тайинланди. Бу мулозим Андижон воқеалари боис Тошкентнинг Ғарб билан муносабатлари ўта совуқлашган 2005-2006 йилларда ҳам айни лавозимда ишлаган эди.


Ўзбекистон Республикасининг Белгия Қироллигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Норов Белгия Қироли Филиппга ишонч ёрлиғини топширди.

Расмий ахборот агентликлари хабарига кўра, тантанали маросимдан кейин бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Белгия муносабатларига оид масалалар муҳокама қилинган.

Бунга қадар Ўзбекистоннинг Белгия Қироллигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, Европа Иттифоқи ва НАТОдаги миссиялари раҳбари вазифасини 2010 йилда тайинланган Бахтиёр Ғуломов бажариб келаётган эди.

49 ёшли Ғуломов 2013 йил июл ойида Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчиси этиб тайинланди.

Владимир Норов эса 2010 йил декабр ойидан бери Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

2005-2006 йилларда ҳам Норов Ўзбекистоннинг Белгия Қироллигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, Европа Иттифоқи ва НАТОдаги миссиялари раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов фикрича, Норовнинг Ташқи ишлар вазирининг Европа ва НАТО бўйича алоқаларга масъул биринчи ўринбосари лавозимидан Бельгия қироллиги ҳамда НАТОдаги Ўзбекистон элчиси этиб тайинланиши бежиз эмас.

- Менимча, бундан буён Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва НАТО билан муносабатлари яна муҳим босқичга кўтарилади. Албатта, Ўзбекистон ҳукуматининг бу ҳаракатини НАТО кучларининг Афғонистондан чиқиши ортидан ўша минтақада туғиладиган хавфсизлик бўйича мавҳум бир вазият олдидан кўраётган чораси, деб тахмин қилиш мумкин, - дейди Раббимов.

Сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин.


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:54 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG