Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:32

Порошенко: душман Украинани тиз чўктира олмади


Украина президенти Петро Порошенко ўз мамлакати мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан бугун Киевда ўтказилган парадда сўзлаган нутқида дунёнинг тўққиздан бир қисмини эгалловчи, ҳарбий ҳаражати эса бир неча ўн баравар кўп бўлган давлатнинг таҳдидларига қарамай Украина ўзини ўзи мудофаа этишга қодир, деб таъкидлади.

Жаноб Порошенкога кўра, 2014 йилнинг апрелидан буён Украина шарқида 2500 украин ҳарбийси ҳалок бўлган.

– Украина шарқидаги ўтган икки йиллик урушга назар солсак душман ҳеч бир стратекик вазифани уддалай олмаганини кўрамиз. Душман Украинани тиз чўктира олмади, деб дадил айта оламиз, - деди Порошенко.

Киевдаги ҳарбий парадда Украина Армиясининг тўрт минг аскари, икки юздан ортиқ ҳарбий техника қатнашди.

Украин ҳарбийлари мамлакат қуролли кучларининг яқинда тасдиқланган янги либосларида парадда кўринди.

Киевда мустақиллик олдидан парад репетицияси
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:04 0:00

Парадда ўтган янги ҳарбий техника Донбасда хизмат қилаётган украин ҳарбий бўлинмаларига жўнатилади.

Айни кунни ўзида Киев марказида қувғинга учраган қрим татарлари ва Донбасс аҳли “Бўсунмаслар марши”ини ўтказди.

Киевдаги мустақиллик парадига кўплаб давлат раҳбарлари ташриф буюрди. Улар орасида Россия ҳукумати аъзолар кўринмади.

XS
SM
MD
LG