Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:31

OzodNazar: "Мактабни ҳокимият таъсиридан ажратиб олмасак саводсиз бўлиб қоламиз"


43 - мактаб, Ҳакан қишлоғи, Андижон тумани
43 - мактаб, Ҳакан қишлоғи, Андижон тумани

Шу кунларда Ўзбекистон бўйлаб мактаб ўқитувчиларини дала, ободончилик ишларига сафарбар этилиши ҳақида Озодликка пайдар-пай хабарлар келмоқда. OzodNazarнинг навбатдаги эшиттиришида Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида истиқомат қиладиган кекса ўқитувчи Набижон ота Жўрабоев ўқитувчиларнинг бугунги аҳволи, таълим тизимида ўтказилиши керак бўлган ислоҳотлар ҳақида гапирди.

Ўзбекистон мактабларида бугун таълим-тарбия сифати жудаям пасайиб кетди, дейди жиззахлик кекса ўқитувчи Набижон ота.

Суҳбатдошнинг айтишича, ўқитувчилик касбини қўйиб бугун ҳокимиятнинг мардикорига айланиб қолган ўқитувчилар юракдан ишламай қўйган.

"Токи халқ таълими тизими маҳаллий ҳокимиятнинг бевосита таъсири ва тазйиғидан ажратиб олинмас экан, болаларимиз орасида саводсизлик кучайиб бораверади", дейди Набижон ота.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:07 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG