Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:10

Америка сайловлари неча пулга тушади?


Америкада президентликка сайланиш арзон иш эмас. Бу галги сайловларда номзодлар бир миллиард доллардан кўп пул сарфлашга улгурди.

Ҳиллари Клинтон 370 миллион доллар, демократ номзодлар эса жами 600 миллион доллар маблағ тўплади.

Дональд Трамп сайлов кампаниясига 165 миллион доллар, республикачи номзодлар ҳисобига жами 470 миллион доллар тушди.

Бу пуллар қандай сарфланади?

Клинтон сайлов штаби ходимларининг маоши бир ойда 5 миллион доллардан кўп деб баҳоланмоқда. Клинтон сиёсий рекламага 225 миллион, Трамп эса атиги 30 миллион доллар сарфлади.

1789 йил сайлов кампанияси учун Жорж Вашингтон 39 фунт 6 шиллинг, яъни бугунги пулга ҳисоблаганда бир неча минг доллар сарфлаб, ғалаба қозонган эди.

Америка тарихидаги энг қиммат сайлов 2012 йилгиси бўлди. Жами 7 миллиард долларга тушган бу сайловларда Барак Обама ўшанда ғолиб бўлган ва иккинчи бор президент этиб сайланган эди..

Шунча пул қаердан келади?

Бу пулларнинг бир қисмини оддий сайловчилар хайрия қилади, айни пайтда¸ турли манфаат гуруҳларидан кўп пул тушади, сиёсий партияларнинг ўзлари ҳам маблағ ажратади.

Сайлов харажатларининг кичик бир қисми солиқлар ҳисобига қопланади.

XS
SM
MD
LG