Линклар

logo-print

Обама: Коинотни забт этишнинг навбатдаги босқичи - инсонни Марсга жўнатиш


 Washington, October 5, 2016

Washington, October 5, 2016

«Коинотни забт этишнинг кейинги босқичининг мақсади - инсонни Марсга жўнатиш ва унинг хавфсиз ҳолатда Ерга қайтиб келиши, истиқболда эса - узоқ вақт давомида инсоннинг Марсда бўлиб туриши хизмат қилшидир», – дейилади Барак Обаманинг CNN телеканали сайтида эълон қилинган мақоласида. Унда АҚШ президенти коинот тадқиқотларининг яқин келажакдаги истиқболларини таърифлади.

Марсга учиб бориш режалари тўғрисида Барак Обама ўзининг президентлик даврининг бошларидаёқ эълон қилган эди. Президентлигининг якунида Обама сайёралараро экспедицияни ташкил этиш учун ҳам давлат томонидан ҳаракат, ҳам хусусий компанияларнинг ёрдами талаб этилажаги тўғрисида ёзди.

Яқин икки йил ичида тижорат компаниялари илк бор Халқаро космик станцияга астронавтларни жўнатадилар.

Президент фикрича, кейинги қадам бўлиб “давлат ҳамда тижорат компаниялари томонидан инсоннинг коинот қаърида узоқ вақт давомида бўлиб туриши учун сунъий ареалларнинг яратилиши хизмат қилади ва бу ареалларда инсон Ердан ташқаридаги ҳаётга мослашиши ва Марсга узоқ давом этадиган саёҳатга тайёрланиши мумкин бўлади”.

Тижорат космонавтикаси билан 2025 йилда Марсга экспедиция юборишни режалаштирган Илон Маскнинг SpaceX компанияси, Blue Origin, Orbital ATK каби компаниялар шуғулланадилар. Яқин орада Boeing корпорациясининг бош менежери Деннис Мюленбург шундай дейди: «Мен Марсга қадам қўядиган биринчи одам бизнинг фирма томонидан ишлаб чиқарилган ракета орқали у ерга бориб тушган одам бўлишига ишончим комил».

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG