Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:22

Обидхон қорини отганликда гумонланган шахс Россияда ушланди


Қотилликда гумонланганшахснинг кузатув камераларида муҳрланган сурати.
Қотилликда гумонланганшахснинг кузатув камераларида муҳрланган сурати.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати жорий йил февралида Швециянинг Стромсунд шаҳрида таниқли ўзбек имоми Обидхон қори Назаровни отганликда гумонланган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда 12 октябр куни аксар Швеция нашрлари хабар тарқатди.

Обидхон қорининг Швецияда яшаëтган ўғли Довудхон Озодлик билан суҳбатда ўз оиласига эҳтимолий қотил ушлангани ҳақда маълумот олганини билдирди.

Обид қори Назаров
Обид қори Назаров
Обидхон қори жонига қасд қилганликда айбланаëтган шахс Швеция полицияси рўйхатида бўлган телефон аппаратидан қўнғироқ қилганидан кейин қаердалиги аниқланиб Россия хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинган.

Обидхон қорининг Швецияда яшаëтган ўғли Довудхон Швед ҳуқуқ-тартибот органлари билан доимо алоқада эканлигини билдириб¸ Россияда ушланган шахснинг 1978 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Юрий Жуковский эканини айтди.

Айни пайтда Юрий Жуковский исми расмийлар тарафидан очиқланмади.

Тергов ҳужжатларида ҳам Обидхон қорига Ўзбекистон фуқароси бўлган, 1978 йил туғилган Юрий Жуковский ўқ узганлиги айтилган эди.

Тергов мобайнида Юрий Жуковский исмли шаҳсга нисбатан қидирув эълон қилинган эди.

Экстрадиция

Швециядаги етакчи ва нуфузли газеталаридан бири бўлган Expressen газетасининг Обид қорига суиқасд қилган шаxс ушлангани ҳақидаги мақола муаллифи Майк Ўландер (Micke Ölander)нинг Озодликка билдиришича¸ суиқасд ижрочиси бундан бир неча кун олдин Россияда қўлга олинган.

- Бу маълумотни жиддий текширишга бир-икки кун кетди. Биз ўта ишончли манбадан буни тасдиқлагандан кейингина эълон қилдик¸ дейди швециялик журналист.

Айни журналист ўз манбасини очиқламаган ҳолда¸ ахборотнинг ўта ишончли эканини таъкидлади.

Майк Ўландерга кўра¸ Швеция ва Россия ҳуқуқ-тартибот органлари ўртасидаги Обид қори Назаровга суиқасд қилганликда гумон қилинган шахсни Швецияга олиб келиш масаласида махфий норасмий сўзлашувлар давом этмоқда.

Майк Ўландерга кўра¸ швед полициясида суиқасд ижрочисининг ДНК маълумотлари ва бармоқ излари мавжуд.


Швеция прокурори: Обид қори суиқасди ортида МХХ турган

Швецияда ўзбек Обидхон қори Назаровга қилинган суиқасдда кўмаклашганликда айбланаётганлар устидан ўтаётган маҳкаманинг сўнгги кунида прокурор суиқасд буюртмачиси Ўзбекистон махфий хизмати бўлганини баён қилган эди.

Суд мажлисларини муттасил кузатиб борган Östersunds-Posten газетаси мухбири Торд Андерсонга кўра, прокурор суд терговидаги кўрсатмалардан суиқасд ортида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати турган, деган хулосани берган эди.

"Биз тақдим этган фактлар ҳужум тузум танқид қилинганлиги учун содир этилганлиги ва унинг ўзбек хавфсизлик хизматлари топшириғи билан амалга оширилганига ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди", дея таъкидлади прокурор Петерсон, деган эди журналист.


Суиқасдга кўмаклашган ўзбеклар оқланди¸ аммо юқори маҳкама буни яна кўриб чиқади

Швециянинг Остерсунд шаҳар суди таниқли уламо Обидхон қори Назаровга суиқасд уюштирган шахсга ёрдам берганликда гумонланган икки ўзбекистонликни айбсиз деб топган эди.

Обидхон қорининг Швецияда яшаëтган ўғли Довудхонга кўра¸ шу кунларда Швеция маҳкамаси Баҳодир Пўлатов ҳамда Нодира Аминоваларни эҳтимолий қотилга ëрдам бергани масаласини қайта кўриб чиқади.

Маҳкама қарорида диссидент имомга қилинган ҳужум ортида Швециядан ташқаридаги ташкилот тургани ва ҳужумнинг сиëсий сабабга эга эканлиги эътироф қилинган эди.

54 ёшли Обидхон қори Назаров шу йилнинг 22 февралида Швеция шимолидаги Стромшунд шаҳарчасида ўз уйи йўлагида номаълум шахс томонидан ўққа тутилган эди. У ҳамон шифохонада ётибди.

Қорининг аҳволи борасида янги умидлар

Обидхон қорининг Швецияда яшаëтган ўғли Довудхон врачлар фикрига таяниб отасининг аҳволи яхши тарафга ўзгарганини ва комадан чиқарилганини баëн қилди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:07 0:00
Бевосита линк


Врачлар қори танасидаги жароҳатлар битиб¸ муолажалар самараси умид уйғотувчи деган фикрни айтишди¸ дейди Довудхон.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:53 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG