Линклар

Раҳбарлар Фурқат туманидаги свет, газ ва бензин муаммоларини ҳал қилишмаяпти

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ********************************************************************************************* Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!


Резюме

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

**************************************************************************

Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

18:25 25.11.2016

Раҳбарлар Фурқат туманидаги свет, газ ва бензин муаммоларини ҳал қилишмаяпти

"Мен Фарғона вилояти Фурқат тумандаги Томоша қишлоғида истиқомат қиламан. Мен ҳам шу свет ва газ масаласида сизларга ёзмоқдаман.

Бир неча йиллар олдин онамнинг тилло тақимчоқ ва бошқа қимматбаҳо буюмларини сотиб, қишлоғимизга газ туширган эдик. Бир йил ёндида ва шундан бери газ йўқ.

Свет масаласини умуман айтмасак бўлаверади. Бироқ, яна бир масала мени жуда қизиқтирмоқда. Яқинда бензин нархини ва савдосини тартибга солиш учун қонун чиқган эди. Ушбу қонунда "бензин нархи Республика бўйча 2 800 сўмдан ошмасин" деб айтилган. Аммо, у нархда умуман бензин йўқ. Агар бензин чиқиб қолсада, 3 100 сўмдан сотилмоқдаю. Қолдан олсангиз, ҳар бил литр учун 4 800 сўм тўлайсиз.

Охирги ишончим сизларга. Бу ерда бизнинг муаммоларимиз ҳеч кимни қизиқтирмайди".

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга далил сифатида фото, видео ёки ҳужжатларни иложи борича илова қилишингизни сўраймиз.

20:17 24.11.2016

Ижтимоий муаммолар кўплигидан Мирзиёевга мурожаатлар ҳам кўпайди

"Мен Бош Вазир Мирзиёевга мурожаат қилмоқчиман. Самарқанд шаҳри Оқмачит маҳалласида истиқомат қилувчи 2-чи гуруҳ ногирониман.

Маҳалламизда ижтимоий муаммолар кўпайганидан ва уларни ҳеч ким ҳал қилмаётганидан шикоят қилмоқчиман. Биз томонда умуман газ йўқ. Қиш келдию совуқ тушди. Бироқ, ҳеч кимни бу қизиқтирмайди. Маҳалла раисига мурожаат қилдим. Аммо, у ҳам ҳеч бир натижа бермади.

Нима қилишни билмай, сизга мурожаат қилмоқдаман. Балки, одамлар ва раҳбарлар буни кўриб, бизларга ҳам ёрдам беришар. Шу газ масаласини ҳал қилиб беришингизни сўрайман, илтимос. Мана ўтин билан умр кечирмоқдамиз. Биз жуда қийналиб кетдик".

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, “Sizdan Telegram” лойиҳасига юбораётган хабарингизга далил сифатида фото, видео ёки ҳужжатларни иложи борича илова қилишингизни сўраймиз.

20:06 22.11.2016

Хорижда ўқаётган ўзбекистонлик талабалар Мирзиёевга мурожаат қилди

"Биз Украинанинг Харков шаҳридаги Тиббиёт Институтида ўқийдиган ўзбекистонлик талабалармиз. Биз Ўзбекистон олийгоҳларидан бирига ўтказилиш учун ҳужжат топширган эдик.

Бироқ бизга ҳеч бир жавоб келгани йўқ. Сўнг Бош Вазир Шавкат Мирзиёевнинг қабулхонасига мурожаат қилдик. Йўлланган мурожаатимизга қуйидаги жавоб келди. Ушбу жавобни суратга олиб, сизга юбордик.

Бизнинг саволимиз, юборилган аризаларни ва шикоятларни Шавкат Мирзиёев ўзлари кўраяптилармикинлар? Барчамиз Ўзбекистон олийгоҳига ўтказишда "ёрдам берадилар" деб умид қилмоқдамиз. Афсуски, ўзимизда шароитимиз йўқ . Ўзбекистондаги олийгоҳга ўтказилмасак, ўқишни ташлаб кетадиганлар орамизда кўп.

Барчамиз шуни илтимос қилиб Бош Вазирга ёздик. Барча ёзганларнинг мурожаатлари ҳал бўлишини кўриб жуда хурсандмиз. Бизнинг мурожаатимиз қолиб кетдими? Ёки Бош Вазир Мирзиёев, яъни амалдаги президентимизга етиб бормадими? Бу ерда ўқиш қийин ва контракт тўлови жуда қиммат. Шунинг учун, Ўзбекистонга ўқишга ўтказилмасак, болалар ўқишни ташлаб, Россияга ишлаш учун кетишни режалашмоқда.

Илтимос, бир аниқлик киритиб беринг".

------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, “Sizdan Telegram” лойиҳасига юбораётган хабарингизга далил сифатида фото, видео ёки ҳужжатларни иложи борича илова қилишингизни сўраймиз.

18:05 21.11.2016

Бухоронинг Қандимидаги завод қурилишида 2 ойдан бери маош берилмаяпти

Қандим заводи қурилишида ишлаётган муштарий ишчиларга 2 ойдан буён ойлик маош берилмаётганлигини иддао қилди. Озодлик радиоси қурилишдаги вазиятни 20 ноябрь куни OzodMikrofon​ дастурида ёритди. Шунингдек, жорий йилнинг 2 ноябрь куни Қандим заводи қурилишида ишлаётган бошқа бир Озодлик тингловчиси маош берилмаётганидан шикоят қилган.

​"Қандим заводида икки ойдан бери ойлик берилмаяпти. Биз текинга ишлаяпмиз. Дардимизни кимга айтишни билмаяпмиз.

Суратга олинган бино - Қандим заводининг Тошкентдаги офиси. Шу ерга борсак, керакли мансабдор шахслар "ҳозир келамиз" деб, КИА ва Ласетти русумли автомашиналарида кетишади. Кетгандан сўнг улар албатта қайтиб келмайди. Одамлар қолиб, кечгача кутишади.

Икки ойдан ошди. Аҳвол ҳеч ўзгармаяпти".

------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, “Sizdan Telegram” лойиҳасига юбораётган хабарингизга далил сифатида фото, видео ёки ҳужжатларни иложи борича илова қилишингизни сўраймиз.

Қолганини юкланг

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG