Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:23

Ўзбекистонда сайловдан олдин “сукунат” куни эълон қилинди


3 декабрь куни Ўзбекистонда “сукунат куни” эълон қилинди. Ўзбекистон қонунчилигига кўра,ушбу кунда номзодлар сайловолди ташвиқот тадбирларини тўхтатиши лозим. Бино, кўчаларга ўрнатилган плакат ёки баннерлар сайлов комиссияси вакиллари иштирокида ечиб олинади.

Ўзбекистон сайловлари тарихида илк бор "сукунат куни" эълон қилинди. Ўзбекистонда сайловолди ташвиқот тадбирлари 3 декабрь ярим тундан бошлаб тугатилди ва “сукунат куни” бошланади. Мамлакат оммавий ахборот воситаларида сайловолди ташвиқотлари ўтказиш тақиқланди.

Шунингдек, “сукунат куни” кириб келгунга қадар рўйхатга олинган номзодларнинг реклама материаллари жамоат жойларидан олиб ташланиши зарур.

Бино, кўчаларга ўрнатилган плакат ёки баннерлар сайлов комиссияси вакиллари иштирокида ечиб олинди.

4 декабр кунига белгиланган сайловларда Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинчалик бажарувчи Шавкат Мирзиёев ҳамда мамлакатда расман қайддан ўтган яна уч сиёсий партиядан номзод қатнашади.

Номзодларнинг барчаси жорий ҳукумат сиёсатини маъқуловчилардир.

Бир кун аввал Озодлик Ўзбекистонда барча партиядан фаоллар Шавкат Мирзиëев тарғиботи билан шуғулланаётгани ҳақда хабар берган эди.

Маҳаллий матбуот ва сайлов масъуллари ўзбекистонликларни овоз беришда иштирок этишга, ҳар бир фуқаронинг сайлов участкасига бориши лозимлигини эслатиб, бир кишининг бутун оила номидан овоз беришига йўл қўймасликка чақирмоқдалар.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясига кўра, мамлакат бўйлаб 14та сайлов округларида 9378та, шу жумладан Ўзбекистоннинг 44та хорижий дипломатик ваколатхоналаридаги 44та сайлов участкаси сайловчиларни қабул қилишга шай ҳолатга келтирилган.

Комиссия сайловларда жаъми 21,4 миллион сайловчи овоз бериши ва уларнинг тўлиқ рўйхати ҳам тузиб бўлинганини билдирган.

Якшанба кунги сайловлар президент Ислом Каримовнинг кутилмаган вафоти ортидан чақирилмоқда.

Президент Каримов шу йилнинг 2 сентябр куни 78 ёшида миясига қон қуйилиши оқибатида вафот этганди.

XS
SM
MD
LG