Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:28

Воронежда руҳонийни ўлдирганликда айбланган ўзбекистонлик иши судга оширилди


RUSSIA--Construction of a church in Golovin Park, Moscow
RUSSIA--Construction of a church in Golovin Park, Moscow

Россиянинг Воронеж вилоятида қотиллик ва босқинчиликда айбланган Ўзбекистон ватандоши устидан тергов иши якунланди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Воронеж вилояти бўйича бошқармаси расмий сайти хабар тарқатди.

Воронеж тергов қўмитасига кўра, 26 яшар Навоий шаҳри яшовчиси Воронеж вилоятининг Пузево қишлоғидаги черков руҳонийсини пичоқлаб ўлдирган, марҳумнинг машина ва катта миқдордаги пулини ўғирлаб қочган.

Воқеа 2015 йилнинг октябр ойи охирида юз берган. Воронеж вилояти бўйича Россия тергов қўмитасига кўра, Ўзбекистон ватандоши ибодатхона руҳонийсининг уйига ибодатхона биносини таъмирлашни муҳокама қилиш учун келган.

Суҳбат давомида, тергов маълумотига кўра, 26 яшар йигит руҳоний мулкини эгаллаш мақсадида, уни пичоқлаб ўлдиришга қарор қилади.

Айбланувчи черков руҳонийси баданига пичоқ санчади, телефон симларини кесиб ташлайди.

Руҳонийга тегишли машина, 580 минг рубл пул ва телефонни олиб, воқеа жойидан ғойиб бўлади.

Бир нча соатдан сўнг 51 яшар руҳоний олинган жароҳат натижасида ҳалок бўлган.

Тергов қўмитасига кўра, Ўзбекистон ватандоши черков руҳонийсини ўлдиргани ва уни талон-тарож қилганини тан олган.

Россия тергов қўмитаси хабарида қотилликда айбланаётган шахснинг исм-фамилияси берилмаган,

Фақат унинг Ўзбекистоннинг Навоий шаҳридан экани келтирилган.

Россия матбуотида “ўзбек муҳожири”, ёки “ўзбек черков руҳонисини пичоқлаб ўлдирди” қабилида хабарларга дуч келиш мумкин.

Ўз навбатда қотилликда айбланаётган навоийлик йигитнинг исм-шарифи Озодликка маълум бўлди.

XS
SM
MD
LG