Линклар

Ислом Каримов Интернетда экстремистик материаллар учун жазони кучайтирди


ЖКнинг 244-моддаси Ўзбекистонда диний мотивлар билан ҳибсга олинган фуқароларга нисбатан одатда қўлланиладиган асосий моддалардан биридир.

ЖКнинг 244-моддаси Ўзбекистонда диний мотивлар билан ҳибсга олинган фуқароларга нисбатан одатда қўлланиладиган асосий моддалардан биридир.

Ўзбекистон Жиноят Кодексига 26 апрель куни президент имзолаган қонунга биноан киритилган ўзгартишларга кўра, оммавий ахборот воситалари, хусусан, Интернетда чоп қилинган диний материаллар расмийлар тарафидан экстремистик, деб топилган тақдирда, муаллиф 5 йилдан 8 йилгача қамоққа ҳукм этилиши мумкин.

Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларида экстремизмни тарғиб қилганлик учун жазо кучайтирилди.

Президент Ислом Каримов 26 апрель куни имзолаган қонунга биноан Ўзбекистон Жиноят Кодексига киритилглан ўзгартишлар матбуотда диний экстремизм ғояларини тарқатганлик учун жазо қўлланиши кўзда тутилган.

ЖКнинг “Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш”га доир 2441-моддасига “оммавий ахборот воситалари ёки телекоммуникация тармоқлари, ҳамда Интернет жаҳон информацион тармоғи воситасида”, деган қўшимча киритилди.

Расмий матбуотда эълон қилинган қонунга биноан, мазкур модданинг 1-қисмидаги “тайёрлаш ёки тарқатиш”, деган сўзлар “тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш”, деган сўзлар билан алмаштирилган. Модданинг биринчи қисмидаги “шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса”, деган сўзлар “шунингдек диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш”, деган сўзлар билан алмаштирилган.

2441-модданинг 2-қисми “шунингдек диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш” деган сўзлар билан тўлдирилган.

Айни модданинг 3-қисми “в” банди қуйидаги мазмундаги “в” ва “г” бандлар билан алмаштирилган:
“в) диний ташкилотлардан, шунингдек чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб;
г) оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ¬ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса”.

Бу ўзгартишларга кўра, бундан кейин оммавий ахборот воситаси, хусусан Интернетда чоп қилинган диний материал расмийлар тарафидан экстремистик, деб топиладиган бўлса, уни эълон қилган муаллиф 5 йилдан 8 йилгача қамоқ билан жазоланиши мумкин бўлади.

ЖКнинг 2441-моддаси Ўзбекистонда диний мотивлар билан ҳибсга олинган фуқароларга нисбатан одатда қўлланиладиган асосий моддалардан биридир.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG