Линклар

Kоллеж ва лицейларда "куну-тун навбатчилик" йўлга қўйилди


Вазир биринчи ўринбосарининг буйруғи

Вазир биринчи ўринбосарининг буйруғи

Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллик байрами арафасида мамлакатдаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Бу чоралар Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 19 августда чиқарган буйруғига асосан амалга оширилмоқда.

Олий ва ўрта таълим вазирининг биринчи ўринбосари Умид Салимов имзоси билан кучга кирган ушбу буйруққа кўра, мамлакатдаги барча “таълим муассасалари ҳамда ўқувчилар турар жойларида раҳбар ходимларнинг куну-тун навбатчилиги” ташкил этилди.

Буйруқда 20 августдан бошлаб йўлга қўйилган “куну тун” навбатчиликка 5 сентябргача риоя қилиш зарурлиги алоҳида таъкидланади.

Шунингдек, таълим муассасаларига “умумий вазиятни акс эттирувчи журналлар юритиш” буюрилган.

Айни пайтда вазирлик ўқув муассисаларига Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллик байрами муносабати билан ўтказиладиган оммавий тадбирлар дастурини "жойлардаги ички ишлар идоралари ходимлари билан келишилган ҳолда тасдиқлаш ва мазкур тадбирларда уларнинг вакиллари иштирокини таъминлаш"ни топширган.

Буйруқдан қандай мақсад кўзлангани изоҳланмаган.

Озодлик суҳбатлашган таълим расмийлари ҳам хавфсизлик чоралари нима мақсадда олинаётганини тушунтира олишмади.

Бундай чора-тадбирларнинг ҳар йили қўлланилишини таъкидладлаган бир нечта вилоятдаги касб-ҳунар коллежлари ва лицейлар раҳбарлари вазирлик чиқарган буйруқ асосида янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари ниҳоясига етаётганини маълум қилдилар.

Уларга кўра, муассасада ўқитувчи, тарбияловчи ва ички ишлар ходимларидан иборат 24 соатлик навбатчилик йўлга қўйилган.

Таълим вазирлиги буйруғига мувофиқ, ўқув муассасалари ва ўқувчилар турар жойларига “бегона шахсларни ҳамда бегона транспорт воситаларининг киришини қатъиян тақиқланган".

2016/2017 ўқув йилидан бошлаб ўрта-махсус, касб-ҳунар маълими тизимида таълим масканлари сони 1585 тани ташкил этади.

Расман 31 август куни нишонланиладиган Мустақиллик байрами олдидан мамлакат бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда.

Мазкур тадбирлар доирасида Тошкент Қирғизистон билан ўзаро чегарасини бир томонлама қарор билан вақтинча ëпиб қўйди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG