Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:20

Собиқ боксчи ногирон оёғини даволатиш учун моддий ёрдамга муҳтож


Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи 38 яшар Фарҳод Имомназаров 9 йил аввал жарроҳлик амалиётидан сўнг ногиронга айланган. Собиқ боксчи йигит оёққа туриши учун моддий кўмакка муҳтожлигини айтади. Фарҳоднинг айтишича, ҳиндистонлик шифокорлар 30 минг долларлик тиббий муолажа натижасида унинг юриб кетиши мумкинлигини айтишган.

Бир пайтлари тўрт мучаси соғ бўлган Фарҳод Имомназаровга 2006 йилда орқа мия шамоллаши ташхиси қўйилган.

Боксчи йигит 2007 йилда ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг ногиронга айланганини айтади:

- Менга орқа мияга сув йиғилган, шуни олиб ташласак, ҳаммаси жойида бўлади дейишди. Кейин мен операцияга розилик берганман. Операцияга юриб борганман оёғим билан. Операциядан кейин оёғим умуман ишламай қолган, -дейди Фарҳод.

Унинг айтишича, уни операция қилган шифокор кейинчалик хорижга кетгани учун унинг шикоятини эшитадиган одам топилмаган.

Тўққиз йил давомида турли давлатларга бориб, шифокорлар билан учрашган Фарҳоднинг айтишича, ҳиндистонлик шифокорлар унинг оёққа туриб кетишига умид борлигини айтишган:

- 4 май куни Ҳиндистонга бордим. Ҳиндистонлик доктор нерв ҳужайралари ухлаб қолган. Уларни жонлантириш учун 6 ойлик муолажа қилиш керак дейишди.. 6 ойга 30 минг долларга яқин пул керак экан. Буни Ўзбекистонда қилиш имкони йўқ. Ўзбекистонда тиббий аппаратлар йўқ. Ўзбекистон менга ёрдам бераяпти. Уй беришди, бир хонали. Кўчада қолдиришгани йўқ. Вақти келса, дори-дармонларимни олиб беришади. Лекин ҳозир чет элда даволатишга Ўзбекистоннинг имкони йўқ,- дейди Фарҳод Озодлик билан суҳбатда.

Ногиронга айланган собиқ боксчи йигит Ҳиндистонда даволаниши учун саҳоватпеша инсонлардан моддий ёрдам сўрайди:

- Агар имкониятларингиз бўлса, қўлдан келганича, имконият даражасида ёрдам қилсаларингиз! Мани қўлимдан келгани сизларни дуо қилиш, яқинларингизнинг бахтига соғ бўлинглар! Сизларни дуо қиламан! Яхши бўлиб кетсам, хизматларингизда бўлай! Оғир ҳолатда қолганман ҳозир. Сизларнинг ёрдамингизга муҳтожман,- дейди Фарҳод Имомназаров.

Фарҳод Имомназаров билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:26 0:00
Бевосита линк

Фарҳод Имомназаров Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Истиқлол кўчаси 102-уй, 2-хонадонда яшайди.

Унга ёрдам қўлини чўзиш ниятида бўлган саҳоватпеша инсонлар +998941357979 телефон рақами орқали Фарҳод Имомназаров (Farkhod Imomnazarov) билан боғланишлари мумкин.

Фарҳод Имомназаровнинг банк реквизитлари эса қуйидагича:

XS
SM
MD
LG