Линклар

Камбағални туянинг устида ҳам солиқчи "қопти"


Оиласини қандай боқишни билмай¸ гуручфурушликни орзу қилган жиззахлик мардикор¸ бошқа бозорга чиқмаслигини айтади.

Оиласини қандай боқишни билмай¸ гуручфурушликни орзу қилган жиззахлик мардикор¸ бошқа бозорга чиқмаслигини айтади.

Мардикор бозоридан ҳам иш тополмай¸ уч боласини боқиш учун қарзга олинган 110 килограм гуруч билан Жиззах бозорига чиққан камбағал рўзғорбоши¸ умрида биринчи марта бозорга чиққанидан бир соат ўтиб-ўтмай¸ вилоят солиқчилари ўтказган рейд нишонига айланди.

OzodMikrofonга чиққан жиззахлик суҳбатдош - уч фарзанднинг отаси.

Айтишича, у узоқ вақт Жиззахдаги мардикор бозорларида арзон-гаров устачиликка ëлланиб¸ бировлар эшигида ишлаб¸ рўзғор боқиб келган.

"Россиядан пул келиш камайиб¸ қурилиш ва ремонтлар ҳам тўхтаб қолди ва мардикор бозори ҳам ўлди. Бир-икки танга ишлаб олай деб¸ қарзга 110 кило гуруч олиб¸ бозорга сотиш учун чиққан куним¸ бахтга қарши¸ вилоят солиқчилари рейд ўтказган кунга тўғри келди. Мени дарров босишди¸ қарзга олинган гуруч ҳам мусодара қилинди¸ ноқонуний тадбиркорлик қилдинг деб¸ ишимни судга оширишди. Камбағални туянинг устида ит қопибди¸ дегани шунақа бўлса керак"¸ дейди Озодлик билан суҳбатда жиззахлик рўзғорбоши.

Суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин:

XS
SM
MD
LG