Линклар

ОzodNazar: “Ўзбекистонда динга хиёнат қилаётганлар бор”


Нуруллоҳ Отахоннинг "Бу кунлар" асари Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки 20 йилини ўз ичига олган

Нуруллоҳ Отахоннинг "Бу кунлар" асари Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки 20 йилини ўз ичига олган

1990-йиллар бошидан Ўзбекистон Мусулмонлари диний идорасининг "Ҳидоят" журналига муҳаррирлик қилган ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг (Нурилло Отахонов) мамлакат мустақиллигининг дастлабки 20 йилини ўз ичига олган “Бу кунлар” китоби Ўзбекистон ичкарисида танқидларга учрамоқда.

"Бу кунлар" асарида ёзувчи Ўзбекистон президенти Ислом Каримов асос солган давлатчилик ва мамлакатда шаклланган тузумни кескин танқид қилади.

Ушбу китоб, баъзи манбаларга кўра, Ўзбекистонда аллақачон тақиқланган асарлар рўйхатига киритилган.

Озодликка етиб келган мақола ва аудио тасмаларда шу кунларда электрон варианти ижтимоий тармоқларда кўпчилик томонидан ўқилаëтган ушбу асар муаллифига "ватан хоини" ва "юрт душмани" каби тамғалар урилмоқда.

"Бу кунлар"ини ўқиган ҳар қандай ақлли одам бу одамни Ислом ақидасидан тўлиқ хабари йўқлиги, салафи-солиҳларнинг ўгитларидан мутлақо мосуволиги, ўз ватани ва халқига дўст эмаслиги балки кимларгадир сотилганига шубҳасиз ишончи комил бўлади, деб ёзади ана шундай танқидчилардан бири.

Озодлик OzodNazar рукнида Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхонни суҳбатга тортди ва дастлаб янграётган танқидларга муносабатини сўради.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG