Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:16

Жиззахда чўчқа боқмоқчи бўлган аёлни маҳалладан кўчиришмоқчи 


Куразова ҳуқуқларини талаб қилиб 11 марта пикет ўтказган
Куразова ҳуқуқларини талаб қилиб 11 марта пикет ўтказган

Жиззахнинг Ғаллаорол тумани Маданият қишлоғида яшовчи 32 яшар уй бекаси Виолетта Куразованинг OzodMikrofonга сим қоқиб айтишича, ундан маҳалладан кўчиб кетишни талаб қилишмоқда. Куразованинг иддаосига кўра, унга чўчқа боқмоқчи бўлгани учун босим қилишаяпти. Виолетта шунингдек, "тортиб олинган ҳовлиси учун ҳақ талаб қилиб ўтказган пикетлари боис ҳам маҳаллий органлар томонидан тазийққа учраётганини" айтди.

Виолетта Куразовага кўра, 30 июнь куни маҳалла фаоллари ва милиция ходимлари унинг уйига эллик чоғли одамни бошлаб келиб, босим ўтказган:

- Эрталаб соат 8 лар атрофида мен вақтинча яшаб турган дадамнинг уйига Маданият қишлоқ фуқаролар йиғини оқсоқоллари, Ғаллаорол туман ҳуқуқшуноси 50-60 кишини йиғиб келишди. “Сен чўчқа боқмоқчисан. Сен халқ душманисан. Ҳар доим Интернетга чиқиб турасан. Сен бола-чақанг билан кўчиб кет, бу ерда яшаймайсан”, деб ҳовлига бостириб кириб, ҳақорат қилиб, тошбўрон қилишди... 50-60 одамнинг ичида нечтаси тош отганини билмадим. Лекин тош отганини кўриб, уйга кириб кетдим болаларим билан. Тош тегди оёғимга... Улар “Бизни ҳокимиятдан олиб чиқишди. Сен чўчқа боқмоқчи экансан. Биз сени қўймаймиз”, дейишди... Чўчқа боқиш - оилани боқиш учун қўшимча даромад бу ҳам. Дадам бошқа қишлоқда туради. Яқинда бу ерга кўчиб келади. Ҳозир чўчқа учун молхона қураяпмиз. Биз кичкиналигимиздан шуни боқиб келаяпмиз. Шунинг орқасидан кун кўраяпмиз. Қонунда чўчқа боқмаслик деган нарса йўқ, - дейди суҳбатдош.

Куразова билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглайсиз:

Вилоетта Куразова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:08 0:00
Бевосита линк

Виолетта Куразова 2013 йил январида ўзига қарашли уй тортиб олингач, ўз ҳақини талаб қилиб, Тошкентдаги мустақиллик майдони ва Ўзбекистон президенти қароргоҳи олдида жами 11 марта пикет ўтказган.

Ушбу пикетлари орқали у ўз талабларининг қисман бажарилишига эришди: унга тортиб олинган ҳовлиси эвазига ер участкаси берилди ва оиласининг пропискаси қайта тикланди.

XS
SM
MD
LG