Линклар

Францияда чиқадиган “Le Point” журнали Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг Самарқанд устида ўзбекистонлик ҳамкасби Ислом Каримов билан муштлашишгача боргани ҳақидаги бир неча йил олдин қилган очиқламасини эълон қилди.

“Le Point” журналида Тожикистон президенти ҳақидаги “Караоке ишқибози бўлган миллат раҳнамоси” сарлавҳали мақолада Раҳмоннинг Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов билан муносабати ўта мураккаб экани, бир неча марта у билан айтишиб қолгани ва ҳатто ўзаро муносабатлар муштлашувгача боргани, Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев ўртага тушиб уларни айиргани ҳақдаги хотиралари тилга олинади.

Француз нашрига кўра, бу ерда гап Тожикистон раҳбарининг 2009 йилда оғзидан қочириб қўйганлари ҳақида кетяпти.

Каримов ва Раҳмонни Назарбоев ўртага тушиб айирган.

Каримов ва Раҳмонни Назарбоев ўртага тушиб айирган.

Раҳмон ўшанда матбуот учун бўлмаган, лекин журналистлар ҳам таклиф этилган учрашувдаги чиқишида шундай деган:

“Мен у (Ўзбекистон президенти Ислом Каримов) билан бир неча марта тортишганман, бир мартасида масала муштлашувгача борган, Назарбоев (Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев) ўртага тушиб айирганди. Ўшанда мен унга: “Самарқанд ва Бухорони барибир қайтариб оламиз!”, деганман”, - дея хотирлаган Имомали Раҳмон 2005 йилда Қозоғистонда бўлган Каримов билан учрашувини.

2005 йилда Қозоғистонда президентлар бир-бирларига мушт кўтарганига оид шундай воқеа бўлган-бўлмаганини бошқа манбалар орқали тасдиқлаш имконсиз.

Ўзбекистон ҳукумати тожик президентининг бу айтганларига муносабат билдирмаган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG