Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:59

Расмий Тошкент Туркиядаги портлашларга ўзбеклар алоқаси бор-йўқлигидан бехабар


Ўзбекистон махфий хизматлари Туркиядаги портлашларда иштирок этганликда гумонланаётганлар борасида ҳеч қандай расмий ҳужжат олгани йўқ. Россия оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб шундай хабар тарқатди.

Россиянинг “Новости” ахборот агентлиги расмий Тошкентнинг Истанбул аэропортидаги террорчилик ҳужуми тўғрисида Туркиядан ҳеч қандай билдириш ҳужжатларини олмагани тўғрисида хабар тарқатди.

28 июнь кунги Отатурк аэропортидаги портлашларда иштирок этгани тахмин қилинаётган ўзбеклар бор-йўқлиги масаласида қилинган рус журналистларининг сўровига Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларидаги манба бундай жавоб қайтарган:

Туркия томонидан биз ҳеч қандай билдиришнома олганимизча йўқ. Агарда маълумот тақдим этиладиган бўлса, биз ўрнатилган тартиб асосида иш олиб борамиз”, деди агентлик суҳбатдоши.

Айни пайтда, Истанбулдаги халқаро аэропортда амалга оширилган портлашлар ва отишма чоғида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони 2 нафарга етди. Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг Озодликка айтишича, 4 нафар Ўзбекистон фуқароси яраланган.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги дипломатик идораларидаги манба эса Озодликка марҳум Аброр Устабоевнинг “қариндошларига Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигига бориб, марҳумни Туркиядан Ўзбекистонга олиб келишга ёрдам беришини сўраб, ариза ёзиш кераклиги айтилган”и олдинроқ хабар қилинган эди.

Туркия Адлия вазирлиги ўзининг расмий сайтида 29 июнь куни эълон қилган қурбонлар рўйхатида яна 1 ўзбекистонлик – Самат Муҳиддинов ҳам борлиги қайд этилган.

Қирқдан зиёд одам ўлимига сабаб бўлган 28 июнь кунги Истанбул халқаро аэропортидаги террор ҳужумини уюштирган худкуш ҳужумчининг бири Ўзбекистон ватандоши, қолган икки нафари эса Россия ва Қирғизистон ватандоши бўлган.

Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазирлиги пайшанба куни маълум қилди.

XS
SM
MD
LG