Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:38

Ўзбек ҳарбийлари чегарадаги балиқчи афғонларни тутиб кетмоқда


Ўзбекистон ва Афғонистонни Амударё ажратиб туради
Ўзбекистон ва Афғонистонни Амударё ажратиб туради

Афғонистон шимолидаги Балх вилояти Шўртепа ва Калдор туманлари аҳолиси ўзбек чегарачиларини сўнгги пайтларда тобора кўпроқ рейд ўтказиб, афғонистонликларни тутиб кетаётганликда айблади. Гувоҳларга кўра, биргина Шўртепа туманига қарашли 6та қишлоқдан 20 киши Ўзбекистон қамоқхоналарида сақланмоқда. Ўзбекистон Афғонистон билан 137 километрлик умумий чегарага эга.

Афғонистон хавфсизлик муаммолари кўп йиллар давомида Покистон билан чегарадош жанубий ва шарқий ҳудудларга қаратилганди.

Аммо, Ўзбекистон хавфсизлик кучларининг чегара оша амалга оширган рейдлари Афғонистондаги нотинчликнинг ўз ҳудудларига ёйилишини жиловлашга уринаётган шимолий қўшниларнинг не қадар хавотирда эканини кўрсатади.

Афғонистон шимолидаги Балх вилояти Шўртепа ва Калдор туманлари аҳолиси ўзбек чегарачиларини ёшларни тутиб кетаётганликда айблади.

Улардан баъзилари мана бир йилдан бери йўқ. Улар тирикми, ўликми билмаймиз,” деди калдорлик Мулло Абдул Раҳим.

Унинг айтишича, Толибон ҳужумлари туфайли Афғонистоннинг шимолий ҳудудлари сўнгги пайтларда беқарорлашган, натижада Ўзбекистон ўз сарҳадларида чегарачилар сонини бир неча бараварга кўпайтирган ва улар тез-тез Амударё орқали Афғонистон ҳудудига кириб, афғон балиқчилари ва чўпонларини ҳибсга олмоқда.

Биз иқтисодий жиҳатдан кўпроқ зарар кўраяпмиз ва бундай бостириб киришларни хавфсизлигимиз ва ҳаётимизга таҳдид деб биламиз,” дея илова қилди Мулло Абдул Раҳим.

Қўшни Шўртепа тумани яишовчиси Ҳожи Абдул Рашиднинг айтишича, олти қишлоқдан камида 20 киши ҳозирда ўзбек қамоқхоналарида сақланмоқда.

Улардан бири Ҳабибуллоҳ менинг жияним бўлади. Биз унинг тириклигиниям ёки ўзбек аскарлари томонидан ўлдирилганиниям билмаймиз. Ўзбек кучларидан на балиқчилар, на чўпонлар ва на ишчилар омонда”, деди у.

Афғон расмийлари ушбу муаммони Ўзбекистон билан расман муҳокама қилгани йўқ. Аммо, Балх вилояти ҳокимининг сўзчиси Мунир Фарҳод баъзи Афғонистон ватандошларининг ўзбек чегара қўшинлари томонидан тутилганини эътироф этди:

Қашшоқлик кўплаб афғонларни Амударёда балиқчилик ёки ўт ўрувчилик қилиш ҳисобига кун ўтказишга мажбурлайди. Улардан баъзилари ўзбек кучлари томонидан қўлга олинган,” деди у.

Аммо, Мунир Фарҳоднинг илова қилишича, ўзбек расмийлари қўлга олинган аксар афғонларни сўроқ қилиб, яна қўйиб юборган.

Ўзбекистоннинг Афғонистон билан 137 километрлик умумий чегараси мина ва электр симтўрлар билан ҳимояланган.

Тошкент сарҳадларнинг кучли ҳимояланишига Афғонистондан жангариларнинг сизиб кириши олдини олишга қаратилган зарурий чора сифатида қарайди.

Ўтган йилнинг сентябрида Толибон жангарилари Ўзбекистон чегараларига яқин Қундуз шаҳрини босиб олди ва қисқа муддат назорат қилиб турди.

Ўзбекистонлик ва қўшни мамлакатлардан бўлган жангарилар Қундуз шаҳрини ишғол этиш ҳамда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон билан чегарадош Афғонистон шимоли ҳамда шимоли-шарқидаги жами тўққизта вилоятда юз берган зўравонликларда муҳим рол ўйнаганлар.

XS
SM
MD
LG