Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:36

Абдулла Қодирий Биринчи май ҳақинда не деган эдилар?


"Ўткан кунлар" муаллифи Абдулла Қодирий ўзбекнинг нафақат илк романнависи, балки қалами ўткир публицист ҳам бўлган.
"Ўткан кунлар" муаллифи Абдулла Қодирий ўзбекнинг нафақат илк романнависи, балки қалами ўткир публицист ҳам бўлган.

Меҳнаткашларнинг халқаро бирдамлик куни - Биринчи май байрами Совет даврида давлатнинг тизимтузар байрамларидан бири бўлган эди. Бу байрам, таниқли публицист Шароф Убайдуллаевнинг айтишича, Ўзбекистон мустақилликка эришган йилдан бошлабоқ бекор қилинган ва йиллар ўтиб янги авлод бу кун қачонлардир байрам қилингани билмайди ҳам.

Бирида байрам қиладилар, бирида унутганлар

Минтақа мамлакатлари орасида биргина Тожикистонда Биринчи май эски ном - Меҳнаткашларнинг халқаро бирдамлик куни, деган ном билан сақланиб қолган.

Қозоғистонда Биринчи май – “Қозоғистон халқи бирлиги куни”дир.

Туркманистонда Биринчи май худди Ўзбекистондагидай оддий иш куни.

Қирғизистонда эса, Биринчи май – “Меҳнат куни”дир ва бу кун мамлакатда кенг нишонланади.

Шу куни Қирғизистон парламентининг янги спикери Чинибай Турсунбеков қирғизистонликларга йўллаган табрикномасида аҳолини иш билан таъминлаш, уларнинг меҳнатга бўлган ҳуқуқларини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича барча чоралар кўрилаётганини билдирган.

Меҳнат куни муносабати билан Қирғизистон халқига президент Алмазбек Атамбаев ҳам табрик йўллади.

“Биринчи май бир ватанда яшайдиган турли миллат ва маслакка мансуб кишилар ўртасида ҳамжиҳатлик, тинчлик ва тотувлик байрами ҳамдир. Фақат меҳнат қилиш ва бунёдкорлик орқалигина фразандларимиз учун муносиб ҳаёт, мамлакатда хотиржамлик ва барқарорлик барпо эта оламиз”, дейилган жумладан Қирғизистон президенти табригида.

“Биринчи май куни меҳнаткашнинг қозони яхши қайнар эди...’

Таниқли публицист Шароф Убайдуллаев сарлавҳага чиқарилган гапни айтар экан, беихтиёр Совет даврига ташҳис қўйиб қўйдики, бу гап ўз-ўзидан савол пайдо қилади: Хўш, Совет халқи байрамдагина яхши қайнайдиган қозонини шарафлаш учун байрам қилармиди Биринчи майни?

Телефон алоқасидаги касталик боис, бу саволни Шароф Убайдуллаевга беришга улгурмадик. Лекин бошқа саволларимизни бердик.

Шароф Убайдуллаев Биринчи май тўғрисида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:35 0:00
Бевосита линк

“Ўткан кунлар”ни ёзмиш адибнинг 1 май байрами ҳақинда битиклари.

Ziyouz.uz сайтида Абдулла Қодирийники, деб эълон қилинган қуйидаги матнга кўзимиз тушди ва уни Сизга илиндик:

Биринчи май куни бизнинг башарамиз иржайган, иккинчидан бой, уламо, ашқиёларнинг башараси тиржайган кундир.

Биринчи май биз ўйнаған, кулган; мустамлакачи «мушфиқ меҳрибонларнинг» қон йиғлаған, куйган кунидир.

Биринчи май бутун дунё меҳнаткашларининг бирлашкан байрами, бутун дунё ифлосларининг бир-бирлари билан ит-мушук бўлуб ажрашқан кунидир.

Биринчи май ишчи деҳқон халқи учун бахт-саодат куни, буржуазия ва унинг қуллариға бахтсизлик келтирадирған кундир.

Биринчи май бизнинг келгусимиз учун муайян бир чизиқ қолдирадир. Қаршимиздағи байналмилал тўнғуз қўпқурларға аччиқ-тиззиқ қолдирадир.

Биринчи май бизни шод ва хандон қиладир. Бутун дунё жаҳонгирларини хонавайрон қиладир.

Биринчи май бизга ҳуқуқ берганда, душманларимизга хўрлиқ ва ҳуқуқсизлиқ берадир. Энг қисқаси бизга яхшилиқ, уларга ёмонлиқ; бизга фазл, уларга ҳазл бизга инсоф, уларга ноинсофлик берадир.

Биринчи май меҳнаткашлар бирлиги кунидир. Бу кун бутун дунё меҳнаткашлари байрам этадирлар.

Ғарб ишчиси Шарқ ишчисига, Шарқ ишчиси Ғарб ишчисига салом юборадир. Демак, бу кун бутун дунёдағи ишчиларда самимийлик ҳиссини қўзғатадир. Бу кун бутун дунё оч-яланғочи байрам этадир, ҳам бутун куч-қувватлари билан капиталга қарши курашиш учун сўз бириктирадир.

Ҳар ҳолда Биринчи май ўзгариш ҳасадгинларининг кўзини қамаштирадир, ҳиқилдоғидан хиппа бўғадир.

Бирлашингиз, бутун дунё йўқсуллари!

Муштум

“Муштум”— 1923 йил, 7-сон, 2-бет

Диктаторлар ман қилган байрам

Биринчи май байрами тўғрисида Ўзбекча Википедия қуйидаги маълумотни берган:

Халқаро меҳнаткашлар куни ишчилар байрами бўлиб, ҳар йили 1-май куни нишонланади. Байрамда ишчилар ва уларнинг касаба уюшмалари кўчада юриш, намойишлар ўтказади. 1-май 80 дан ортиқ мамлакатда расмий миллий байрамдир, бошқа мамлакатларда норасмий нишонланади.

Тарихи:

1886-йили АҚШнинг Чикаго шаҳрида полиция 8 соатлик иш кунини талаб қилаётган ишчилар митингини, намойишчилар оломонидан номаълум кимса полицияга қарата динамит улоқтирганидан сўнг, ўққа тутиб, шафқатизлик билан тарқатди. Ўнлаб одам, шу жумладан полиция ходимлари ҳам ҳалок бўлди. Шу фожеани 1889-йили Парижда бўлиб ўтган қурултойда хотирлаб, 1890-йили халқаро норозилик акциялари ўтказиш таклифи ўртага ташланди. Кейинчалик, 1904-йили Амстердамда Халқаро Ижтимоий Конференцияда 1-майда барча пролетариат иш ташлаши таклифи эълон қилинди. Кўп мамлакатларда ишчилар синфи 1-майни дам олиш куни, деб тан олинишига эришди.

Ўта ўнг-қанот сиёсат юритувчи партия ва ҳукуматлар (Португалия, Учинчи рейх, Франко Испаниясива ҳк.) 1-майни нишонлашни бекор қилган.

XS
SM
MD
LG