Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:00

Бишкекдаги Хитой элчихонасида худкуш ўзини портлатди


Бишкекдаги Хитой элчихонаси портлашдан сўнг.
Бишкекдаги Хитой элчихонаси портлашдан сўнг.

Қирғизистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг маълум қилишича, 30 август куни Бишкекдаги Хитой элчихонаси олдида содир этилган портлашда бир одам ҳалок бўлди, уч одам яраланди. Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Жениш Раззаковнинг маълум қилишича, элчихона олдида худкуш ўзини портлатган.

Маълумотларга қараганда, 30 август куни эрталаб 9дан 40 минут ўтганда “Мицибуси Делика” русумидаги автомашинага минган худкуш Хитой элчихонасининг ғарбий қисмидаги зирҳли дарвозага машинасини уриб, портлашни амалга оширган.

Портлаш натижасида машина парчаланиб, худкушнинг жасади ҳам бўлакларга бўлиниб, атрофга сочилиб кетган.

Хитой элчихонасининг ғарбий дарвозасини қўриқлаётган ходим бошидан жароҳат олди. Бишкек “Тез ёрдам” хизматининг билдиришича, портлашда уч одам яраланган.

Куч ишлатар тузилмалар расмийлари портлашдан сўнг бир қаноти синган зирҳли дарвоза худкушга жиддий тўсиқ бўлганини ва бу билан портлаш элчихона ичида содир этилишининг олди олинганини айтмоқда.

Аммо воқеа гувоҳларидан бири портлаш элчихона ичкарисида бўлганини билдирди:

-Машина бизнинг дарвозамиз олдидан бурилиб, тўғри элчихона даврозасига келиб урилди ва элчихона ичкарисида ўзини портлатиб юборди, -деди воқеа гувоҳларидан бири.

Хитой элчихонасидаги портлаш
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:28 0:00

Портлаш оқибатида элчихона атрофидаги уйларнинг деразалари синган. Воқеа гувоҳларининг айтишлариича, портлаш ортидан келиб чиққан аланга ўттиз метргача юқорига кўтарилган.

Бош вазирнинг хавфсизлик ва мудофаа бўйича ўринбосари Жениш Раззаков воқеа жойига шахсан келиб, вазиятни ўрганмоқда. Жениш Раззаков воқеа жойида ҳозир бўлгани журналистларга “портлашни худкуш амалга оширган”, деган маълумотни тасдиқлади.

Бош вазир ўринбосарига кўра, портлашда яраланганларнинг барчаси Қирғизистон ватандошларидир. Худкуш ҳужуми пайтида Хитой элчихонасида кимлар бўлгани ҳозирча номаълум.

Хитой элчихонасидаги портлаш юзасидан дастлабки текширув ва тезкор қидирув ишларини Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати олиб бормоқда.

Элчихона биносини махсус хизматлар сапёрлари текширувдан ўткизмоқда.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги 30 август куни кечга яқин тарқатган баёнотида Бишкекдаги элчихонага уюштирлган ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ зиммасига олмаганини билдирди. Шунингдек, Хитой томони баёнотида Қирғизистон ҳукуматидан элчихонага қилинган ҳужум юзасидан ҳар томонлама чуқур тергов қилиш, Қирғизистондаги Хитой корхона ва идоралари хавфсизлигини таъминлаш талаб қилинган.

Президент Алмазбек Атамбаев Хитой элчихонасига қилинган ҳужум юзасидан куч ишлатар тузилмалар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди. Президент ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига мамлакат бўйлаб хавфсизлик чораларини кучайтириш тўғрисида кўрсатма берди.

XS
SM
MD
LG