Сурхондарёлик тадбиркорнинг иддаосига кўра, унинг розилигисиз номига қарийб 3 миллиард сўмлик кредит расмийлаштирилган. Ҳамза Олимов йиллардан бери суд ва давлат идоралари эшигини қоқмоқда.
Ўзбекистонда олийгоҳлар сони сўнгги ўн йилда қарийб уч баравар кўпайди. Аммо университетларга ҳужжат топшираётганлар сони бу суръатда ўсмаяпти. Олий таълим имкониятлари кескин кенгайган бир пайтда нега абитуриентлар сони деярли ўзгармаяпти?
Ўзбекистонлик блогер Азиз Ҳакимовга чиқарилган суд ҳукми ва Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг бу иш бўйича баёноти жамоатчиликда кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.
OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг.
Ўзбекистонда газ тармоғи етиб бормаган қишлоқларда аҳоли ҳафталаб, баъзан ойлаб газ баллонларини кутишга мажбур бўлмоқда. Ҳукумат бу муаммони ҳал қилиш учун янги ечим таклиф қилмоқда: суюлтирилган газни етказиб бериш жараёнига хусусий секторни жалб қилиш.
Нижнекамскга дронлар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари сони саккиз нафарга етди. Ишчилар меҳмонхонасига тушган дрондан бир нечта ўзбекистонлик жароҳат олган. Президент топшириғига кўра ҳукумат комиссияси тузилди.
Россиянинг Татарстан республикасидаги Нижнекамск шаҳрига қилинган дрон ҳужумида етти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.
1 июлдан - ўзбекистонлик тадбиркорлар мажбурий UzQR код учун 0,65 фоиз, 1 апрелдан - барча ўзбекистонликлар мажбурий нақдсиз тўлов учун 3 фоизгача устама тўламоқда.
Озодликда халқаро хабарлар тафсилоти билан танишинг.
Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Ҳасановнинг хонадонлардан бирига кириб, уй эгасига танбеҳ бергани ва жарима солишни буюргани тармоқларда кенг эътирозга сабаб бўлди.
Давомини ўқинг