пайшанба, май 17, 2012 маҳаллий вақт 14:07

Минтақа / Ўш қирғини

Ўш воқеалари ҳақидаги филм муаллифи Миробод милициясига чақиртирилди

Матн катталиги - +
08.05.2012
Ўш воқеаларига бағишланган филм муаллифи, кинорежиссёр Абдулазиз Маҳмудов 8 май куни Тошкент шаҳар Миробод тумани ички ишлар бўлимига чақиртирилди. Терговчилар чақиртирув сабабини режиссёрнинг бир пайтлар мухолифат сафида бўлгани боис махсус рўйхатга тушгани, шунинг учун у билан доимий мулоқотда бўлиш эҳтиёжи билан изоҳлашди. Абдулазиз Маҳмудов суратга олган “Ўтмиш ва келажак оралиғида” номли ҳужжатли фильм шу йил март ойида “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан Ўзбекистон ҳудудида намойиш қилиш тақиқлаб қўйилган эди. Режиссёрнинг айтишича, Миробод тумани ички ишлар бўлими унинг шахси билан қизиқиб қолгани филм билан боғлиқ бўлиши мумкин. Тафсилотлар
Май 2012
Май 2012

Тақвим

.