шанба, апрел 19, 2014 маҳаллий вақт 09:18

“Ozodlik Online” -  Интернетдаги энг замонавий медиа платформаларни битта тугал аудио дастурга бирлаштирган Озодликнинг жонли интерактив лойиҳаси.
 
“Ozodlik Online” дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

 
Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг “Facebook” саҳифасида жонли эшитинг!






 
“Ozodlik Online” тингловчилари дастур давомида Skype орқали (ozodskype ва OzodlikOnline) тўғридан тўғри алоқага чиқиб очиқ мулоқот иштирокчисига айланишлари мумкин.
 
“Ozodlik Online” дастурида Озодликнинг “Facebook” ва “Twitter” даги саҳифаси орқали ҳам қатнашинг! Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420724 971 539 рақамига СМС тарзда ҳам йўллашингиз мумкин.


20:15 - 21:10 апрел 14, 2014

OzodlikOnline: Ўзбекистон “Шимолий Корея модели”га ўта бошладими?


20:09 - 21:02 апрел 07, 2014

OzodlikOnline: Ўзбекистон ойлик беролмайдиган давлатга айландими?


20:26 - 21:20 март 31, 2014

OzodlikOnline: Ўзбекистондаги мобил алоқа сифати нега яхшиланмаяпти?


22:09 - 23:04 март 24, 2014

OzodlikOnline: Ўзбеклар нега қочқинлик мақоми истамоқда?


22:12 - 23:06 март 17, 2014

OzodlikOnline: Ўзбекистон Конституциясини яна ўзгартириш нимага керак?


22:12 - 23:07 март 10, 2014

OzodlikOnline: Россия паспорт бермоқчи. Оласизми?


22:15 - 23:10 март 03, 2014

OzodlikOnline: Ўзбекистон аэропортларида Сизни қандай текширишди?


22:09 - 23:04 феврал 24, 2014

OzodlikOnline: Guli Show нима билан тугайди?


22:15 - 23:09 феврал 17, 2014

OzodlikOnline: Президент Каримовнинг "намунавий уйлар"и ниманинг намунаси?


22:10 - 23:05 феврал 10, 2014

OzodlikOnline: Биометрик паспортга ўтиш тугалланмоқда. Нималар ўзгарди?


22:14 - 23:09 феврал 03, 2014

OzodlikOnline: Украинадаги воқеалар ўзбекларга нимаси билан қизиқ?


22:08 - 23:03 январ 27, 2014

OzodlikOnline: Сессия неча пулга тушмоқда?


22:10 - 23:04 январ 20, 2014

OzodlikOnline: 2014 йилда даромадингизни нималарга сарфлайсиз?


22:18 - 23:12 январ 13, 2014

OzodlikOnline: 2014 йилда Ўзбекистонда беқарорлик бошланиши мумкинми?


22:36 - 23:56 январ 06, 2014

OzodlikOnline: Ўзбекистонни бундан 50 йил кейин қандай тасаввур қиласиз?


22:41 - 00:04 декабр 30, 2013

OzodlikOnlineда йил якуни: Озодликдан нима изладингизу нима топдингиз?


22:39 - 00:00 декабр 23, 2013

OzodlikOnline: СССР қулашидан Ўзбекистонга манфаатми ëки зиëн етди?


22:28 - 23:23 декабр 16, 2013

OzodlikONLINE: Амнистиядан нима кутасиз?


22:11 - 23:06 декабр 09, 2013

OzodlikOnline: Конституциянинг ҳаётингизга қандай дахли бор?


17:07 - 17:11 декабр 04, 2013

Эрк партияси раиси Муҳаммад Солиҳ

    Аудио OzodlikOnline: Ўзбекистон “Шимолий Корея модели”га ўта бошладими?

    Ўзбекистонда давлат сирига алоқадор деб кўрилувчи ва хорижга чиқиши махсус назоратга олинган тоифаларнинг кенгайиб бораëтгани сабаби нимада? Фикрларингизни душанба куни Тошкент вақти билан 19:05 дан бошлаб жонли эфирда билдиринг.

    Аудио OzodlikOnline: Ўзбекистон ойлик беролмайдиган давлатга айландими?

    Ўзбекистонда кўлами кенгайиб бораëтган ойлик тақчиллиги муаммосининг илдизи қаердаю¸ ечими қайда? Бу ҳақдаги кузатишларингизни бугун 7 апрель куни Тошкент вақти билан 19:05 дан 20:00 га қадар жонли мулоқотда билдиринг!

    Аудио Ўзбекистондаги мобил алоқа сифати нега яхшиланмаяпти?

    МТС синдирилганидан кейин хизмат сифати кескин ëмонлашиб кетган Ўзбекистондаги мобил алоқа ширкатлари¸ орадан икки йил ўтиб ҳам 20 миллиондан ошган мижозга рисоладагидай хизмат кўрсатишга муваффақ бўла олмаяпти. Хизмат сифати яхшиланмаëтган бир пайтда¸ нархлар ошиб бормоқда. Бунинг сабаблари ҳақидаги фикрларингизни 31 март куни Тошкент вақти билан 19:05 дан бошлаб жонли суҳбатда билдиринг!

    OzodlikOnline: Ўзбеклар нега қочқинлик мақоми истамоқда?

    Уруш ва можародан йироқ бўлсада¸ қочқинлик мақоми истаëтган ўзбекистонликлар сони йил сайин ошиб бормоқда. Ўзбекистонни ташлаб чиқиб¸ Ғарбдан қочқинлик мақомини исташ ортидаги сабаб ва омиллар нимада? 24 март Тошкент вақти билан 21:05 дан бошлаб ўз мулоҳазаларингизни жонли эфирда билдиринг.

    Аудио OzodlikOnline: Конституцияга ўзгартиш киритиш керакми?

    Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси президент Каримов ташаббуси билан мамлакат конституциясига яна бир туркум ўзгартиш ва тузатишлар киритмоқчи. Референдумга оид 32-моддадан то сайлов тизимига оид 117-моддага қадар жами 6 моддани ўзгартишни кўзда тутувчи бу ташаббусни тақозо қилган омиллар¸ Сизнингча¸ нима? 17 март куни Тошкент вақти билан 21:05 дан бошлаб бу хусусда жонли эфирда фикр билдиринг!

    Аудио OzodlikOnline: Россия Сизга паспорт бермоқчи. Оласизми?

    Рус тилида сўзлашувчиларни ҳимоя қилиш иддаоси билан Қримни ишғол қилган айни кунларда Россия ҳукумати собиқ СССР ҳудудидаги барча рус тилида сўзлашувчиларга ўз фуқаролигини бериш режасини эълон қилди. Сиз Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечиб¸ Россия паспортини оласизми? Нима учун? Жавобингизни 10 март куни Тошкент вақти билан 21:05 дан бошлаб жонли мулоқотда билдиринг.

    Аудио OzodlikOnline: Ўзбекистон аэропортларида Сизни қандай текширишди?

    Озодлик манбаларига кўра¸ йил бошидан Ўзбекистон аэропортларидан кириб-чиқувчиларнинг электрон ахборот воситаларини текшириш кучайтирилган. МХХ ходимлари йўловчиларнинг исломий¸ мухолиф ва мустақил Интернет нашрларига қанчалик қизиқишини ўрганиб¸ "тегишли" чора кўрмоқда. Сиз ҳам шундай текширувга дуч келдингизми? 3 март куни Тошкент вақти билан 21:05дан бошлаб шу мавзудаги жонли суҳбатга қўшилинг!

    Аудио Президентнинг “намунавий уйлар”и ниманинг намунаси?

    Ўзбекистон қишлоқларида шахсан президент ташаббус ва рағбати билан қурилаëтган ўн минглаб намунавий уй¸ оддий ўзбекистонликлар таъкидича¸ коррупция ва мажбурий меҳнат рамзига айланиб бормоқда. Душанба¸ 17 февраль куни Тошкент вақти билан 21:05 дан бошлаб OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали шу мавзудаги жонли суҳбатга қўшилинг!

    Аудио OzodlikOnline: Биометрик паспортга ўтиш тугалланмоқда. Нималар ўзгарди?

    Эски русумдаги паспортлар амал қилиш муддати 2015 йилнинг 31 декабрига қадар белгиланганига қарамай¸ ҳукумат эски паспорт билан хорижга чиқишни 18 ой олдин тўхтатди. 10 февраль куни Тошкент вақти билан 21:05 дан 22:00 га қадар OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали бунинг сабаб ва оқибатлари ҳақида гаплашамиз. Жонли мулоқотимизда Сиз ҳам иштирок этинг.

    Аудио OzodlikOnline: Украинада нималар бўлаяпти?

    Украина пойтахти Киев марказида қарийб икки ойдан бери қайнаб тошаëтган сиëсий жараëнлардан хабардормисиз? Евромайдон ривожини қайси ахборот воситаси орқали кузатаяпсиз ва улар ҳақида қандай фикрдасиз? 3 февраль куни Тошкент вақти билан 21:05 дан бошлаб OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали шу мавзудаги жонли суҳбатга қўшилинг!

    Аудио OzodlikOnline: Сессия неча пулга тушмоқда¸ ўртоқ Талаба?

    Айни кунларда Ўзбекистон олий ва ўрта махсус ўқув юртларида қишки имтиҳон сессиялари бормоқда. Аксар талабаларга кўра¸ сессия пайтида порахўрлик авж нуқтага чиқади. Бу ҳақда Сиз нима дейсиз? 27 январь куни Тошкент вақти билан 21:05 дан 22:00 га қадар OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзилларига қўнғироқ қилиб¸ жонли суҳбатда фикр билдиринг!

    Аудио 2014 йилда даромадингизни нималарга сарфлайсиз?

    2014 йилда ўзбекистонлик истеъмолчи¸ шахсан Сизнинг харид қурбингиз ошадими ëки аксинча? Жорий йилда пулингизни нималарга¸ қандай сарфлашингизни белгиловчи омиллар нима? Душанба¸ 20 январь куни Тошкент вақти билан 21:05 дан 22:00 га қадар OzodSkype, OzodlikOnline Skype манзиллари орқали жонли суҳбатда фикр билдиринг.

    Аудио OzodlikOnline: 2014 йилда Ўзбекистон беқарорликка шўнғиши мумкинми?

    Янги 2014 ва ундан кейинги йилларга оид ўз прогнозларини эълон қилган халқаро майдондаги икки нуфузли нашр Ўзбекистонни беқарорлик ва ғалаëнлар чиқиш эҳтимоли энг кучли давлатлар сафига қўйди. Сиз бу башоратга қўшиласизми? 13 январь куни Тошкент вақти билан 21:05 дан бошлаб OzodlikOnline ва OzodSkype орқали фикр билдиринг!

    Аудио Ўзбекистонни бундан 50 йил кейин қандай тасаввур қиласиз?

    Бундан 50 йил аввал Андижонда туриб, Америкадаги ўғли билан видео суҳбат қилиш ўзбеклар учун фантастикага ўхшаб туюлгани аниқ. Ҳозирда 60-йиллардаги ватандошларимизнинг ҳатто ҳаёлига ҳам келмаган ўзгаришлар сон-саноқсиз. Хўш, бундан 50 йил кейин бугунги ўзбекни ҳайратга соладиган нималар пайдо бўлиши мумкин? OzodlikOnlineнинг 6 январь, соат 21:05даги сонида шу борада суҳбатлашдик.

    Аудио OzodlikOnline: СССР қулашидан Ўзбекистонга манфаатми ëки зиëн етди?

    Дунë харитасидан СССР деган давлат йўқолганига 22 йил тўлиши муносабати билан 23 декабрь¸ душанба куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган жонли¸ интерактив суҳбатимизда шу саволга жавоб изладик.

    Аудио OzodlikONLINE: Амнистиядан нима кутасиз?

    Ўзбекистон Сенати 12 декабрь куни мамлакат Конституцияси қабул қилинган куннинг 21 йиллиги муносабати билан “Амнистия" эълон қилди. Ҳар йили қабул қилинадиган бундай амнистиялардан сиз нима кутасиз? Бу ҳақдаги фикрингизни Душанба куни Тошкент вақти билан соат 2100 да бошланадиган OzodlikONline дастурида билдиринг.

    Аудио OzodlikOnline: Бу йилги пахта мавсумига оид ҳақиқат ва ëлғон нима?

    Ўтган ҳафта Женевадаги БМТ қўмитасида Ўзбекистондаги инсон ҳақлари¸ хусусан болалар меҳнатига оид вазият хусусида ҳисобот берган Тошкент расмийси бу йилги пахта мавсумининг аллақачон ниҳоясига етгани ва унда бирорта ўқувчи-талаба қатнашмаганини стол муштлаб иддао қилди. 4 ноябрь куни Тошкент вақти билан 21:05 да OzodSkype OzodlikOnline орқали пахта мавсумининг ҳақиқий манзарасини сарҳисоб қилдик.

    Аудио OzodlikOnline: Гулнора Каримованинг “бизнес империя”си қуладими?

    Сиз нима дейсиз? 28 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:05 дан бошлаб фикрларингизни OzodSkype OzodlikOnline Скайп манзиллари орқали жамоатчилик билан ўртоқлашинг.

    Аудио OzodlikOnline: Меҳнат муҳожири хавфсизлиги учун ким масъул?

    Москванинг Бирюлëво мавзеида юзага чиққан погромлар бугунда Россия¸ айниқса¸ Москвадаги миллионлаб ўзбек муҳожирининг мудраëтган вулқон оғзида ўтирганини кўрсатди. Россия иқтисоди “бели”ни ушлаб турган бу муҳожирлар ҳуқуқий ва жисмоний хавфсизлиги ким томонидан¸ қандай таъминланиши керак? Душанба¸ 21 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:05 да Skypeдаги OzodSkype ва OzodlikOnline манзиллари орқали шу мавзуда гаплашдик.

    Аудио OzodlikOnline: Ҳақорат ва зўрликка ўзбеклар қандай эътироз билдирмоқда?

    OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали 14 октябрь¸ душанба куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган жонли суҳбатимизда ана шу эътироз кўринишлари ҳақида гаплашдик.

Радиодастурларни тинглаш

Дастурлар жадвалиPodcast

OzodlikOnline Twitterda