Озод Европа/Озодлик Радиоси – АҚШ Конгресси томонидан молиялаштирилган нодавлат нотижорат хабар агентлигидир. Озод Европа/Озодлик Радиоси Марказий Осиё, Шарқий ва Жануби-Шарқий Европа, Кавказ ва Россияга 28 тилдаги хабарларни етказади.
Бундан 25 йил олдин¸ 1988 йил 15 май куни Совет аскарларининг 9 ойлик Афғонистонни тарк этиш жараëни бошланди. 1989 йил 15 февралга қадар тахминан 100 мингга яқин аскар Афғонистонни тарк этиши лозим эди. 9 йиллик уруш даврида 14 мингдан ортиқ совет аскари¸ 100 мингдан ортиқ афғон аскари ва тинч аҳоли ҳалок бўлди.
Афғонистоннинг Қора Зағон қишлоғида яшовчи аҳолининг бир неча авлоди қишлоқ яқинидаги тоғлардан эски асбоблар ëрдамида олтин қазиб келишган. Халқаро компанияларнинг инженерлари бу ерга янги технологияларни олиб келиб¸ қазув ишларини анча енгиллаштирди.
Совет давлати асосчиси Владимир Лениннинг мўмиëланган жасади жойлашган мавзолей 15 май куни қайта таъмирдан кейин очилди.
4 май куни Хорватиянинг Риека шаҳри ва шаҳар атрофида яшовчи мусулмонлар учун янги Ислом маркази очилди. Янги марказда бир вақтнинг ўзида 10-12 минг мусулмон ибодат қила олади. Маҳаллий ОАВ масжид архитектураси ва қурилишидан келиб чиқиб, Европадаги энг чиройли масжидлардан бири бўлиши ҳақида ëзмоқда. 24 метрлик минорага эга масжид қурилишига 10 миллион евро (13 миллион АҚШ доллари) сарфланган. Мазкур масжид Загреб ва Гунжи шаҳарларидаги масжидлардан кейин Хорватияда очилган учинчи масжиддир.
Озодлик ҳамкори Бухорога сафар қилди ва сафари чоғида эътиборини тортган манзараларни суратга олди. Сафар чоғида суратчи ҳамкорни ҳайратга солган манзараларнинг аксарияти қурилишу, бузилишлардаги номутаносиблик бўлди.
Бу суратлар Германия армиясида оддий аскар сифатида хизмат қилган германиялик ëзувчи ва журналист Жо Ж.Ҳейдекер томонидан олинган. У уруш давомида кўрганларини суратларга муҳрлаган. Шунингдек у 1941 йил 11 ноябрдан 1942 йил 16 апрелгача Варшава Геттосини ҳам суратга туширган. 1941 йилда мустақил суратчиларга расмга тушириш тақиқланган бўлишига қарамасдан у ўз ишини давом эттирган.
Первое заседание суда над Алексеем Навальным и Петром Офицеровым было совсем коротким. Процесс возобновится через неделю. В Кирове ждут нового наплыва журналистов и гражданских активистов
Британия собиқ Бош вазири Маргарет Тетчер 87 ёшида вафот этди. Тетчернинг матбуот котиби Лорд Белл мамлакат собиқ раҳбари душанба куни инсультга чалиниши ортидан вафот этганини билдирди. Тетчернинг соғлиғи бир неча ойдан бери ёмонлшаётган эди. Бош вазири Дэвид Камерон Британия "буюк етакчидан" айрилди, дея таъзия билдирди. “Темир Леди” лақаби билан кўчиликка танилган Маргарет Тэтчер 1979 – 1990 йилларда Британия Бош вазири бўлган. Тэтчер Британиянинг биринчи ва ҳозирча ягона аёл бош вазири сифатида тарихга кирган.
Ўзбек ҳукумати халқаро босимлардан кейин пахта йиғим-теримига мактаб ўқувчилари ўрнига ўқитувчилар¸ врачлар¸ ҳамширалар¸ корхона ишчиларини чиқаришни йўлга қўйди. Ҳюман Райтс Уотчнинг аниқлашича¸ ўзбек ҳукумати 2012 йилда бир миллиондан ортиқ фуқароларини пахта теримига чиқарган. Ўзбекистон ҳукумати тўртинчи йилки мамлакатга халқаро кузатувчиларни киритишни рад қилди ва мажбурий меҳнат борасида репортаж тайëрламоқчи бўлган маҳаллий фаолларни ҳибс қилган.
Озар давлати собиқ етакчиси Ҳайдар Алиевнинг Мексика пойтахтига ўрнатилган ҳайкали хийла сарсон бўлди. Аввал-бошданоқ илиқ қаршиланмаган монумент куни кеча пойтахт марказидан кўчирилди. Ҳайкаллар, шуҳрат тимсоли, айни замонда, сиёсий қуролга айланганига кўп бўлди. Мексика пойтахтидаги можаро баҳона бўлди-ю, Ўзбекистон пойтахтидаги ҳайкалларни бир қур назардан ўтказдик. Тошкентнинг турли нуқталарида шоҳ ва сипоҳ, шоир ва фазогир, мутафаккир ва мусаввир, арбоб ва аҳбоб...ларга ўрнатилган ҳайкалларни кўриш мумкин. Мангуликка даъвогар ёдгорликлар орасида ҳинд, озар, гуржи, рус миллатига мансуб машҳурларга тикланган скулптура намуналари ҳам бор.
http://ngm.nationalgeographic.com фототанлови ҳайъати 150 мамлакатдан келган 22 мингдан ортиқ суратлар ичида ғолибларни эълон қилди. Суратлар Одамлар, Жойлар ва Табиат категориялари бўйича қабул қилинди. Гран при соҳиби бўлган Эшли Винсент 10 минг доллар мукофотни қўлга киритди. Суратлар табиатни суратга олиш билан шуғулланадиган суратчи Кристиан Циглер ва унинг ҳамкасблари Герд Людвиг ҳамда Дебби Флеминг Каффери томонидан баҳоланди. Журналнинг суратлар бўлими раҳбари Кен Гейгернинг айтишича, танлов учун тақдим қилинган суратлар уни ҳайратлантиришда давом этмоқда.
1863 йил 9 январда дунëдаги биринчи метро поезди Лондоннинг Паддингтон ва Фаррингтон бекатлари ўртасида ҳаракатланди. Очилганидан кейинги илк ойларда метро кунига 26 минг йўловчи ташир эди. Бугунги кунда бу рақам 3¸5 миллионга етди. "The Tube" номи билан танилган Лондон метроси 402 километрга тенг 270 бекатдан иборат бўлиб¸ бекатларнинг 45 фоизи ер устида жойлашган.
Ўзбекистонда "Озодлик"ка Millat.INFO прокси сайти орқали киринг.
Бу адресни яқинларингизга юборинг!
ПРОКСИГА ҲАМ ТЎСИҚ ҚЎЙИЛСА ЯНГИСИНИ ШУ ЕРДА ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ.
Тафсилотлар