якшанба, феврал 12, 2012 маҳаллий вақт 08:45

Хабарлар / Халқаро янгиликлар

Покистонда жангарилар нишонга олинди

Матн катталиги - +
14.03.2010
Покистон ҳаво кучлари Афғонистон чагарасига яқин ҳудудда толиблар истеҳкомларини бомбардимон қилди.

Хабарларга кўра, ҳаво зарбалари оқибатида камида тўққиз жангари нобуд бўлган.

Қабилалар истиқомат қилувчи Ўрақзой тумани расмийларидан бири Рашидхон ҳаво зарбаларида маҳаллий дала қўмондони Аслам Фаруқий хонадони ҳам нишонга олинганини билдирди. Дала қўмондонининг ушбу зарбаларда нобуд бўлгани ёки омон қолгани ҳозирча аниқ эмас.

Сўнгги ҳафта давомида толиблар томонидан Покистон бўйлаб содир этилган ҳужумларда ҳарбийлар, полиция ходимлари ва тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлган эди.

Тақвим

Танлаш :
.