Руминияда қалин қор ёққани ва қаҳратон совуқдан 13 киши қотиб ўлди. Мамлакат жануби-шарқида ундан кўп одам ўлгани тахмин қилинмоқда.
Сербия, Босния, Черногория ва Хорватияда ҳам қалин қор ёғди.
Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетгани транспорт қатнови тўхтаб қолиши ҳамда озиқ-овқат ва ёнилғи нархлари кўтарилишига сабаб бўлди.
Ҳафта охирида Молдовада ҳаво ҳарорати Целзий ўлчови бўйича – 31 даражагача пасайиши кутилмоқда.
Жумага ўтар кечаси Полшада яна беш киши қаҳратон совуқдан ўлди. Бу билан Полшадаги қаҳратон қурбонлари сони 82 кишига етди.