Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:21

Amnesty International: Хитойда одамларни мажбуран кўчириш ҳоллари кўпайган


Amnesty International ташкилоти Хитой расмийларининг одамларни ўз жойларидан мажбуран кўчириши ҳоллари кескин ошганини айтмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти одамларнинг мажбуран кўчирилиши ижтимоий ва сиёсий барқарорликка жиддий таҳдид туғдиришидан огоҳлантирди.

Хитойда кўчмас мулк бозорини ривожлантириш мақсадида аҳоли уйларини бузиш кўп йиллардан бери одатий ҳол бўлиб келган.

Бироқ Халқаро Амнистия ташкилотининг пайшанба куни очиқланган ҳисоботига кўра, кейинги йилларда жаҳон молиявий бўҳрони боис ҳукумат ажратаётган имтиёзлар туфайли қурилиш ишлари янада авж олиб одамларни кўчириш, айниқса, кўпайган.
XS
SM
MD
LG