Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг "Рубеж-2010" деб номланган аксил-террор машқларида қатнашишдан воз кечди.
Бу ҳақда Россия Федерацияси қуруқлик қўшинлари Бош қўмондони матбуот котиби полковник Олег Юшков маълум қилди.
Аксил-террор машқлари 20-23 апрел кунлари Тожикистон шимолидаги Сўғд вилоятининг "Чоруҳ-Дайрон" ўқув маркази полигонида ўтказилиши режаланган.
Унда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатларнинг қарийб 600 ҳарбийси қатнашиши кутилаётган эди.