якшанба, феврал 12, 2012 маҳаллий вақт 08:10

Хабарлар / Ўзбекистон

Тяньшанда фарғоналик алпинист бедарак кетди.

Матн катталиги - +
02.09.2010
Тяньшаннинг “Ғалаба” чўққисини забт этган бир гуруҳ спортчилардан 3 нафари ортга қайтаётиб бедарак йўқолди.

Интерфакснинг хабарига кўра, улар қаторида бир Ўзбекистон ва икки нафар Россия фуқароси бор.

Ўзбекистонликлнинг исми ҳозирча номаълум, бироқ унинг Фарғонадан бўлгани аниқ экани айтилмоқда.

"Ғалаба-65" лойиҳаси асосида спортчиларнинг чўққини забт этиши 24 июлдан 28 августга қадар давом этди.

Қирғизистонда ҳудудидаги қарийб 7 км баландликка эга бўлган Ғалаба чўққисини забт этган 8 алпинистдан яна 3 нафари бошқирдистонлик Уфага оғир аҳволда етказилган.

Ҳозирда фарғоналик спортчи кимлиги аниқланмоқда.

Тақвим

Танлаш :
.