Дастлабки маълумотларга кўра, Қирғизистонда 25 сиёсий партия парламент сайловларида қатнашиш учун ариза топширган.
Қирғизистон Марказий сайлов коммиссияси раиси Ақилбек Сариев ариза топшириш учун белгиланган муддат — 30 август куни поёнида берган баёнотида шуни маълум қилар экан, сайловда қатнашувчи партиялар сонига оид якуний маълумот 31 август куни эълон қилинишини айтиб ўтди.
Мамлакатда парламент сайловлари 10 октябрга белгиланган.