Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:53

ЎХҲ лидерининг Истанбулдаги уйи ўққа тутилди


24 августга ўтар кечаси Истанбул вақт билан соат 01:42 да Ўзбекистон халқ ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг уйи ўққа тутилди.

Бу ҳақда Ҳаракатнинг Интернетдаги сайтида хабар қилинди.

Муҳаммал Солиҳ Озодлик билан суҳбатда кўчанинг нариги томонидаги буталар орасидан уйга қарата ўқ узилганини айтди.

Унга кўра, воқеада ҳеч кимга зарар етмаган.

Ўқлар вилланинг кириш эшигига теккан ва дераза ойналари синган.

Полиция воқеа бўйича текширув олиб бормоқда.

Ҳужум ким томонидан уюштирилгани ҳозирча маълум эмас.

- Қўлимда ҳеч қандай далил йўқ. Шунинг учун буни ким қилди, қайси тарафдан, кимнинг ташаббуси билан қилинганини тахмин қилолмайман. Агар тахмин қилсам нотўғри бўлади, - деди Муҳаммад Солиҳ Озодлик билан суҳбатда.
XS
SM
MD
LG