якшанба, апрел 20, 2014 маҳаллий вақт 08:17

Хабарлар

Ўзбекистонда янги йилдан спиртли ичимликлар нархи ошади

Матн катталиги - +
15.12.2013
Ўзбекистонда 2014 йил 1 январидан бошлаб пиводан ташқари бошқа спиртли маҳсулотларнинг улгуржи ва чакана савдодаги нархлари ичимлик таркибидаги спирт миқдорига қараб 20 фоиздан 50 фоизгача ошади.

12uz.com ахборот портали хабарига кўра, бу Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори асосида амалга ошади.

Янги йилдан бошлаб ишлаб чиқарувчиларнинг бир литр вино учун улгуржи нархи 20 фоизга ошади ва 3300 сўмни ташкил қилади. Чакана савдодаги нарх эса 4000 сўм бўлади.

Ароқ ва бошқа алкоголли ичимликлар ишлаб чиқарувчиларнинг бир литр учун белгилаган улгуржи нарх 24,8 фоизга ошиб, 7800 сўмни ташкил этади ва маҳсулотнинг чакана савдодаги нарх 9500 сўмни ташкил қилади.

Ўзбекистонда спиртли ичимликлар нархи охирги марта 2013 йил 1 январдан 25 фоизга оширилган эди.

Тақвим

.

Тўсиқсиз интернет ва Скайп


Ўзбекистонда "Озодлик"ка Millat.INFO прокси сайти орқали киринг.


Бу адресни яқинларингизга юборинг!


ПРОКСИГА ҲАМ ТЎСИҚ ҚЎЙИЛСА ЯНГИСИНИ ШУ ЕРДА ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ.
 

ОЗОДЛИК радиоси билан исталган пайт Skype орқали боғланинг!

OzodOvoz, OzodlikOnline, OzodSkype

Skype Me™! Add me to Skype

WhatsApp  +420 724 971 539

Озодлик Одноклассникида