Линклар

Шошилинч хабар
19 март 2024, Тошкент вақти: 07:00

Афғонистонда амалга оширилган ҳужумларда саккиз киши нобуд бўлди


Афғонистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Кунар вилоятининг Шегал туманида автомобил минани босиб портлагани оқибатида тинч аҳолидан тўрт киши ўлган.

Қўшни Нангарҳор вилоятининг Агам туманида йўл четида амалга оширилган портлашда полициянинг тўрт ходими ўлган, етти нафари яраланган.

Вилоят маъмурияти матбуот котиби Аҳмад Зиё Абдулзай қурбон бўлганлар орасида полиция бошлиғи ҳам борлигини маълум қилди.

Якшанба куни эрталаб Нангарҳор вилоятининг Тўрҳам туман хавфсизлик хизмати идорасида худкуш ўзини портлатгани оқибатида икки нафар зобит яраланди.
XS
SM
MD
LG