Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:24

Ўзбекистон дин ранг-баранглиги Индексида охирги гуруҳдан ўрин эгаллади


Вашингтонда жойлашган Пью тадқиқот маркази дунёнинг 232 та мамлакати ва ҳудудида “Дин ранг-баранглиги индекси”ни эълон қилди.

Ҳужжатда ҳар бир мамлакатда аҳоли тўққизта асосий диндан, яъни, Ислом, насронийлик, иудаизм, бутпарастлик ва бошқа динларга эътиқод қилишига қараб нолдан 10 балгача баҳоланган.

Индексда ҳар бир мамлакат олган баллига қараб тўртта гуруҳга тақсимланган.

Рейтингда аҳолисининг қарийб 90 фоизи Ислом динига эътиқод қиладиган Ўзбекистонга 0,7 балл билан тўртинчи гуруҳдан ўрин эгаллаган.

Марказий Осиё Республикалари орасида фақат Қозоғистонга 5 балл билан учинчи гуруҳдан ўрин олган.

МОнинг бошқа давлатлари ҳам тўртинчи гуруҳдан ўрин олган.

Пью тадқиқот марказининг дин ранг-баранглиги бўйича индексида Қирғизистонга 2,4, Туркманистонга 1,5, Тожикистонга 0,7 балл берилган.

Айни пайтда, Афғонистонда дин ранг-баранглиги 0,1, Эронда 0,1 ва Туркияда 0,4 балл дея баҳоланган.

Пью тадқиқот маркази тузган рейтингда биринчи ўринни 9 балл билан Сингапур эгаллаган.
XS
SM
MD
LG