Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:08

Жанубий Кореяда кема ҳалокатида 300 одам бедарак йўқолди


Жанубий Корея соҳилида чўккан кема бортидаги 300 одам бедарак кетган, деб ҳисобланмоқда.

Сеул расмийлари кеманинг чўкиши оқибатида икки одам нобуд бўлганини тасдиқлашди.

Ҳозирга қадар 164 одам қутқарилди. Бугун эрталаб Жанубий Кореянинг жануб-ғарбий соҳилида чўккан кема бортида ҳаммаси бўлиб 477 йўловчи бўлган.

Уларни кўпчилиги Чежу оролига сайёҳатга чиққан мактаб ўқувчилари экани айтилмоқда.

Кеманинг чўкиши сабаблари маълум эмас. Йўловчиларни қутқаришга 18та вертолёт ва 34та кема жалб этилди.
XS
SM
MD
LG