Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:25

Жанубий Корея: Чўккан кемадаги йўловчилар яқинлари полиция билан тўқнашди


Жанубий Кореянинг сувга чўккан кемасида нобуд бўлган юзлаб одамнинг ғазабнок яқинлари билан полиция ходимлари ўртасида тўқнашув содир бўлди.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирга қадар қутқарувчилар ва ғаввослар 49 одамнинг жасадини топган.

16 апрель куни Жанубий Кореянинг жануби-ғарбий соҳилидан тахминан 100 километр узоқликда ҳалокатга учраган "Севол" номли кема бортида 476 йўловчи бўлган.

Улардан 350 нафари Ансан шаҳридаги мактабнинг саёҳатга чиққан ўқувчилари ва ўқитувчилар бўлган.

Ҳозирда 250 киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.

Фожиа сабабли 18 апрель куни мактаб раҳбари ўринбосари жонига қасд қилди.

Сувга чўккан кема капитани Ли Жун-сеок ва экипаж аъзоларидан икки киши ҳибсга олинди. Улар хизмат вазифасига совуққонлик ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG