Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:33

Америкалик сенаторлар Россияга нисбатан санкциялар кучайтирилиши тарафдори


Сенатор Боб Коркер.
Сенатор Боб Коркер.
АҚШнинг икки сенатори Россиянинг Украинадаги беқарорлаштирувчи хатти-ҳаракатлари туфайли Москвага нисбатан янада кескинроқ иқтисодий санкциялар қўллашга чақирмоқда.

20 апрель куни NBC телеканали орқали чиқиш қилган республикачи сенатор, Сенатнинг халқаро алоқалар бўйича қўмитаси аъзоси Боб Коркер Кремлга қарши санкциялар “Газпром” ширкати ҳамда йирик банкларга қарши чора-тадбирларни ўз ичига олиши кераклигини айтди.

Мазкур қўмитанинг яна бир аъзоси, демократ сенатор Крим Мерфи ҳам “Америка овози” радиосига берган суҳбатида, қайси соҳада бўлишидан қатъий назар, Москвага нисбатан санкцияларни кучайтириш лозимлигини айтди. Мерфига кўра, агар аҳвол шу тахлит давом этадиган бўлса, Москванинг галдаги нишони НАТОга кирадиган иттифоқдош мамлакатлар бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG