Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:11

Лавров: Россия манфаатларига таҳдид туғилса бунга муносиб жавоб қилинади


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўз мамлакати фуқароларининг манфаатига таҳдид туғилса Россия бунга қарши 2008 йилда Жанубий Осетияда бўлгани каби муносиб жавоб чораларини қўллаши мумкинлигини таъкидлади.

23 апрел куни Кремл тарафидан молияланувчи Russia Today канали мухбири билан суҳбатда Лавров “Мен бу ерда бошқа йўл кўрмаяпман”, деб айтди.

Жаноб Лавровга кўра, Россия қўшинлари Россия ҳудудида қолмоқда, Украина чегарасини бузмаган.

Аввалроқ, АҚШ Давлат котиби Жон Керри Кремл раҳбарияти Украина шарқидаги кескинликни тўхтатмаса Вашингтон Москвага қарши қўшимча санкциялар қўллашини айтганди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон мулоқоти чоғида Жон Керри Украинадаги кескинликка барҳам бериш йўлида Россия ҳукумати тарафидан ижобий силжиш кузатилмаётгани борасида ташвиш билдирди.

Жаноб Керрининг таъкидича. Россия ҳукуматини Украинада ҳукумат биноларини ишғол этган гуруҳларни қуролларини ташлашга чақириши керак.
XS
SM
MD
LG