Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:43

АҚШ дипломати Россия Женева шартномасини амалга оширишда сусткашлик қилаётганини айтди


 Даниэль Баер.
Даниэль Баер.
Олий мартабали АҚШ дипломати Москвани ўтган ҳафта имзоланган Женева шартномасини бажармаётганликда айблади.

23 апрель куни Брюсселда журналистлар олдида чиқиш қилган АҚШнинг Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотидаги элчиси Даниэль Баер Россия Женева шартномасини амалга ошириш учун конструктив ҳаракатлар қилмаётганини айтди.

Баерга кўра, Украинадаги россияпарастларнинг ноқонуний қуролли гуруҳларини қуролсизлантириш амалиёти ҳафталар мобайнида эмас, бир неча кун ичида амалга оширилиши керак эди. Баер Москвани Украинадаги россияпарастларни таслим бўлишга кўндириш ишида ёрдам кўрсатишга чақирди.

Айни пайтда Украина ҳукумати ҳам 23 апрель куни Москвадан Украина ҳудудидан ва шимолий чегараларидан рус ҳарбийларини чақиртириб олишни талаб қилди.
XS
SM
MD
LG