Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:41

Кўлоб шаҳридаги бозорда чиққан ёнғинда ўнлаб дўкон ёниб кул бўлди


Тожикистон жанубида жойлашган Кўлоб шаҳридаги бозорда рўй берган ёнғинда 46та дўкон ёниб кул бўлди.

Кўлоб шаҳар ҳокимияти матбуот котиби Суҳробшо Фарруҳшога кўра, 22 июлга ўтар кечаси “Саҳоват” бозоридаги ёнғинда яна 70та дўкон ва кафеларга зарар етган.

Фарруҳшога кўра, ёнғин оқибатида бозорнинг 480 квадрат метр ҳудудига зарар етган. Фалокат оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Воқеани ўрганиш учун махсус ҳукумат комиссияси тузилди.

Айни бозорда январь ойида рўй берган ёнғинда 96та дўкон ва 382та савдо нуқтаси ёниб кетган. Ёнғин сабаби аниқланмаган.

XS
SM
MD
LG