Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:58

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётлари Украинани четлаб парвоз қилади


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси самолётлари Ўзбекистондан Европа давлатларига бориш ва қайтиш парвозларини Украина ҳаво ҳудудини четлаб амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Бу авиаширкатнинг Интернетдаги саҳифасида маълум қилинди.

Янги тартиб Лондон, Франкфурт, Париж, Рим ва Милан йўналиши бўйича парвоз қиладиган рейсларга таллуқли.

Айни пайтда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” мутахассислари Тошкент-Киев-Тошкент рейси бўйича ҳам хавфсиз йўналишни ишлаб чиқди.

Бундан буён Ўзбекистон самолётлари Тошкентдан Киевнинг “Борисполь” аэропортига Россия ва Беларус орқали парвоз қилади.

Бу йўналишнинг аввалгисидан фарқи парвоз вақти 10-15 дақиқага узаяди.

XS
SM
MD
LG