Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:07

Ўзбекистон ИИВ сайтида вазирликка оид саҳифалар қисқартирилди


Ўзбекистон Ички ишлар (ИИ) вазирлигининг Интернетдаги расмий сайтида вазирликка оид маълумотлар берувчи қатор саҳифалар қисқартирилди.

Kun.uz нашри хабарига кўра, “Вазирлик ҳақида” бўлимида бўлган “Вазирлик тарихи”, “Вазифалар, функциялар ҳуқуқлар” ва “Ички ишлар органлари хизматига қабул” саҳифалари ҳозир йўқ.

Мазкур бўлимда “Вазирлик ташкилий тузилмаси”, “Вазир ва вазир ўринбосарлари”, “Вазирлик бўлинмалари” ва “Ўқув муассасалари” саҳифалари қолган.

ИИВ сайтидаги қисқартиришларга айнан нима сабаб бўлгани расман маълум қилинмаган.

Бироқ бунга ижтимоий тармоқларда ИИВнинг хизмат фаолияти, вазифалари ва ҳуқуқларига бағишланган саҳифада 1991 йил 25 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақида”ги Президент қароридан келтирилган кўчирмаларнинг баҳслар келтириб чиқаргани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG