Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:03

АҚШ Меҳнат вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда мажбурий меҳнат муаммосини ўрганмоқда


Ўзбекистонга сафар қилаётган АҚШ Меҳнат вазирлиги делегацияси Тошкентда маҳаллий ҳуқуқ фаоллари билан учрашди.

АҚШ элчихонасида жума куни ўтказилган учрашувда фаоллар Ўзбекистондаги мажбурий меҳнат муаммоси ҳақида сўзлаб берганлар.

Учрашувда қатнашган ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаеванинг айтишича, америкалик экспертлар Ўзбекистон пахта далаларида кимлар меҳнат қилаётганини кўриш учун Тошкент вилоятига сафар қилишади.

Ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистон пахта далаларида ҳар йили коллеж талабаларидан тортиб давлат ташкилотлари ходимлари мажбурий меҳнатга жалб этилиши борасида бонг уриб келишади.

Ҳьюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, ўтган йилги мавсумда миллиондан ортиқ одам - болалар ва катталар - жумладан, ўқитувчилар, шифокорлар ва ҳамширалар мажбуран сафарбар этилган.

XS
SM
MD
LG