Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:55

АҚШ Муваққат вакили ўзбекистонликларни Рамазон Ҳайити билан қутлади


АҚШнинг Ўзбекистондаги Муваққат ишлари вакили Филип Казнет Ўзбекистон халқини Рамазон Ҳайити билан қутлади. Табрик АҚШ элчихонасининг сайтида эълон қилинди.

“Америка Қўшма Штатлари халқи ва Тошкентда жойлашган АҚШ элчихонасидаги ҳамкасбларим номидан Ўзбекистондаги барча мусулмонларга Рамазон ҳайити муносабати билан энг илиқ тилакларимни йўллайман. Ўтган муборак ойда, раҳмат ва мағфират онларида, миллионлаб америкалик мусулмонлар бутун дунёдаги оға-инилари ва опа-сингиллари каби ўз-ўзини поклаб, дуо ва хайр-эҳсонлар қилишди. Келгуси йилларда ҳам барчангизга бардавом тинчлик, туганмас бахт ва мустаҳкам соғлик тилайман. Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!”, дейилади табрикда.

Ўзбекистон президенти Рамазон Ҳайитининг биринчи куни 28 июль, душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган.

Айнан шу куни Ўзбекистонда дам олиш куни деб эълон қилинган.

XS
SM
MD
LG