Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:23

Украина Россияни ҳарбий жиҳозларни олиб чиқиб кетаётганликда айблади


Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши Россия мамлакат шарқига руҳсатсиз киритган гуманитар юк машиналаридан ҳарбий корхоналар жиҳозларини олиб чиқиб кетишда фойдаланаётганини маълум қилди.

Кенгаш вакили Андрей Лисенкога кўра, замонавий радиолокацион станциялар ишлаб чиқарувчи "Топаз" корхонаси ҳамда Луганскдаги ўқдори заводидан жиҳозлар юк машиналарда олиб чиқиб кетилмоқда.

Украинага руҳсатсиз кирган Россиянинг гуманитар ёрдам карвони таркибида бўлган айрим юк машиналари Луганскдан Россияга қайтиб келган.

Оқ рангга бўялган Россиянинг 220та юк машинаси жума куни Украинанинг россияпараст айирмачилар назоратида бўлган Изварина чегара назорат путнкитини кесиб ўтган эди.

Бу Украина ҳукумати ва Халқаро Қизил Хоч ташкилотининг розилигисиз амалга ошганди.

XS
SM
MD
LG